close
close
Асосий мавзулар
22 октябр 2025

Педофилнинг қочишига йўл қўйган қамоқ қўриқчилари устидан иш очилди

close

Педофилнинг қочишига имкон яратиб берган Тошкент вилоятидаги тергов ҳибсхонаси ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Натижада 31 ёшли маҳкум меҳнат фаолияти давомида манзил-колониядан қочиб кетиб, 3-синф ўқувчисини зўрлаган. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги матбуот хизмати хабар берган эди.

Идоранинг маълум қилишича, ҳозирда жиноятчи ушланиб, ҳибсга олинган. Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 118-моддаси (Номусга тегиш) ва 119-моддаси 4-қисми (Ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, мутахассислар ҳозирда жабрланган қизга бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилаётганини маълум қилди. У билан психолог ишламоқда.  Агентлик ишни ўз назоратига олганини таъкидламоқда.  Вояга етмаган жабрланувчининг ҳуқуқлари, психологик ва ижтимоий ҳимоясини таъминлаш мақсадида мутахассислар томонидан “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилган.

Шунингдек, ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти бош тергов ҳибсхонасининг интизомий бўлинмаси қоровули ва бошқаларга нисбатан 214-модда 3-қисми “в” банди (Давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, воқеа 16-октябрь куни Оҳангарон туманида содир бўлганди. Эркак 50-сонли манзил-колониядан меҳнат фаолияти давомида қочиб кетиб, 3-синф ўқувчисини зўрлаган. Шундан сўнг жиноятчи далада маҳаллий аҳоли томонидан қўлга олинган. У 2018 йилда Жиноят кодексининг 118-моддаси (Ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсни зўрлаш) 4-қисми билан 16 йилга, 2033 йилгача озодликдан маҳрум қилинган. Суднинг 2024 йил августдаги қарори билан у қолган 9 йил 2 ой 19 кунлик жазо муддатини ўташ учун манзил колониясига ўтказилган.

Тағин ўқинг
27 январ 2016
Eltuz.com сайти, шу кунларда шов шуви Ўзбекистондан ташқарига чиқиб, дунё арманларини хам хавотирига сабаб бўлаётган “Жиззахлик фермер Арамаис Авакян ...
26 апрел 2016
Дори дармон муаммоси Ўзбекистонда айниқса аҳолиининг энг даволанишга кўпроқ муҳтож ва ижтимоий ночор қатлами қариялар учун ҳаёт момот масаласи ...
11 март 2017
Келиб чиқиши озарбайжонлик бўлган таниқли қўшиқчи ва кино артисти Гугушни Эрон Инқилобий маҳкамаси 16 йил қамоқ жазосига сиртдан ҳукм ...
20 октябр 2020
Бундан ўн йил илгари пойтахдаги ўртача иккита амалдор тушликка бир миллионга яқин пул сарфлашини эшитиб ҳайрон қолгандим.Улар шунча пулни ...
Блоглар
23 октябр 2025
Бугун  Hayot Bank  томонидан ташкил этилган бир  тадбирда қатнашдим.  тадбир бошдан-оёқ шармандагарчилик билан ўтди. Аникроғи ...
21 октябр 2025
Азизлар яхши ният билан ëстиқдай китоб чиғориш учун уриниб ëтибман. Шу китоб ичига кирадиган ҳикоялардан ...
20 октябр 2025
1999 йили Лондондаги IWPR нашри мухбири сифатида Туркманистонга сафар қилиб туркум мақолалар ëзган эдим. Ўша ...