close
close
Асосий мавзулар
28 октябр 2025

800 $ минг пора билан ушланган собиқ ҳоким озод этилди

close

2025 йил июль ойида Давлат хавфсизлик хизмати томонидан пора билан ушланган Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳокими Маҳмуд Холбўтаев озодликка чиққан. Унинг уйидан топилган 800 000 АҚШ доллари миқдоридаги нақд пул ҳам қайтарилгани хабар қилинмоқда.

Бу ҳақда 26 октябрь куни Элтуз таҳририятига етиб келган ишончли маълумотда қайд этилишича, собиқ ҳоким ҳозирги кунда жамоат тадбирларида эркин қатнашмоқда. Хусусан, гувоҳлар уни Жиззах давлат политехника институтидаги тадбирда кўришган.

Бундан аввал, 9 июль куни Элтуз ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбир ҳақида хабар берган эди. Унда ҳоким Холбўтаев ва унинг ҳамтовоғи – туман ҳокимлиги бош мутахассиси Нодир Имомқулов, 30 000 доллар пора талаб қилганликда гумонланиб, жиноят устида қўлга тушгани ёритилган.

Машинадан чиққан пул, ҳибсга олинган ҳайдовчи

Маълумотларга кўра, Холбўтаевга берилган поранинг бир қисми — 10 000 долларини ҳайдовчиси Алимов Азиз олган, қолгани эса у автомашинага жойлаштираётган пайтда қўлга тушган. Ҳодиса жойидан қўшимча равишда 800 000 АҚШ доллари миқдоридаги нақд пул аниқланган ва ҳоким, мутахассис ҳамда ҳайдовчи жиноий жавобгарликка тортилганди.

Бироқ энди, фуқаролик жамиятида катта шов-шувга сабаб бўлган ушбу иш ғалати тарзда “йўқолиб” кетди: ҳоким озод, пул қайтарилган, жавобгарликка эса ҳайдовчи Алимов Азиз тортилган.

Суд-терговга ишонч сўроқ остида

Айни пайтда бу воқеа жамоатчилик орасида жиддий эътирозларга сабаб бўлмоқда. Порахўрлик айби билан қўлга олинган мансабдорнинг озод этилиши, у билан боғлиқ пуллар қайтарилиши, жазони эса эҳтимол унга мансуб ҳайдовчи ўтаётгани — суд-тергов тизими шаффофлигига жиддий соя ташламоқда.

Бу ҳолат Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш қандай даражада ва кимларга нисбатан амалга оширилаётганини яна бир бор савол остига қўяди.

Элтуз таҳририяти мазкур ҳолат бўйича расмий изоҳларни кутади.

Тағин ўқинг
19 сентябр 2022
Эстония, Латвия, Литва ва Польша  19 сентябрдан эътиборан туристик Шенген визаси бўлган россияликларни мамлакатга киритмаслик амалиётини йўлга қўйди. Улар ...
20 декабр 2018
«Божалар» гуруҳи солисти Жаҳонгир Позилжонов 18 декабрь куни сийқаси чиққан «дигидон-дигидон» қолипидаги «Селфи» деб аталган янги клипини тармоққа қўйди. ...
10 апрел 2015
Улар ўқитувчилар, медиклар, маданият арбоблари, артистлар. Менимча Ўзбекистонда пахтакорликдан фермерларнинг ҳам ҳеч бир манфаати йўқ.  Бу қарамликни ҳис қилиш ...
5 феврал 2016
Арамаис ва унинг шериклари устидан суд тугади. Ҳукмни кутиш қолди. Прокурор унга 18 йил сўради. 2015 йилнинг 4 сентябрида, ...
Блоглар
29 октябр 2025
Шоирнинг осмондаги ой бўлганидан махалладаги бой бўлгани тузук. Ургутда нима кўп бой кўп. Ҳар икки ...
23 октябр 2025
Бугун  Hayot Bank  томонидан ташкил этилган бир  тадбирда қатнашдим.  тадбир бошдан-оёқ шармандагарчилик билан ўтди. Аникроғи ...
21 октябр 2025
Азизлар яхши ният билан ëстиқдай китоб чиғориш учун уриниб ëтибман. Шу китоб ичига кирадиган ҳикоялардан ...