Қонли йўл: Россия ўзбек мигрантларидан «замбарак гўшти» ясамоқда
Энг кўп ёлланма аскар – Ўзбекистондан
Украинадаги босқинчилик урушида Россия Қуролли Кучлари сафида жанг қилган Ўзбекистон ватандошларидан иборат қурбонлар статистикаси жуда ҳавотирли манзарани акс эттирмоқда. Бу статистика юзасидан қўшимча маълумотлар қисман BBC ва Mediazona нашрларида ҳам келтирилган.
Мавжуд маълумотларга кўра, бизга ҳозиргача 481 нафар Ўзбекистон фуқаросининг Россия армияси сафида туриб босқинчилик урушида ҳалок бўлгани ёки бедарак йўқолгани аниқ маълум. Бу рақам тўлиқ эмас ва ҳақиқий йўқотишлар бундан бир неча баробар кўп бўлиши мумкин.
Бу статистиканинг биз учун янада аянчли жиҳати, ҳозирги кунда Ўзбекистон аниқланган хорижий ёлланма аскарлар сони бўйича Россия ҚК сафида етакчилик қилмоқда.
Урушда жанг қилган ёки жанг қилаётган Ўзбекистон фуқароларининг номи аниқланган сони камида 2,715 нафарга етган. Энг ачинарлиси, бу рақам йилдан-йилга кескин ошиб бормоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида қарийб 1,300 нафар ўзбек Россия армияси таркибида урушга жўнатилган.

«Замбарак гўшти» – Россия талофатлари учун энг арзон «хом ашё»
2025 йилда Россияга 1,8 миллионга яқин Ўзбекистон фуқароси асосан меҳнат мигранти сифатида кириб келган. Уларнинг аксариятига иш ўрнига Россия учун муттасил керак бўлаётган “замбарак гўшти” (яъни, юқори даражадаги йўқотишларга қарамай пиёдалар ҳужуми учун юбориладиган оддий аскарлар) бўлиш вазифаси таклиф этилмоқда. Бу, рус армиясининг катта йўқотишларига сабаб бўлаётган «ҳалокатли тактикаси» бўлиб, унга доимий равишда янги одамлар талаб қилинади.

Қўрқитиш, алдаш, мажбурлаш – мигрантларни ёллаш механизми
Россияда меҳнат мигрантлари вербовкачиларнинг асосий нишонига айланган. Ҳукумат ҳар бир шартнома имзолаган шахс учун вербовкачилар, полиция ва терговчиларга мукофот тўлашни қонунийлаштирган.
Мигрантларни иш ваъдалари билан алдаш, депортация қилиш билан қўрқитиш ёки жиноий иш очиш таҳдиди остида шартнома имзолашга мажбурлаш каби гибрид усуллар қўлланилмоқда.
Россия армиясига қўшилганлар хорижий ҳарбий асирлар орасида ҳам биринчи ўринни эгалламоқда.

Ўзбекистон фуқароларига чақириқлар
Ўзбекистон ҳукуматининг Россияга кетаётган фуқароларни уруш хавфларидан огоҳлантириш бўйича саъй-ҳаракатлари аниқ етарли эмас. Бунинг оқибатида ўзбеклар Россия оккупацион армиясининг «замбарак гўшти»га айланишда давом этмоқда ва бу юзадан тармоқ фаолларининг чақириқлари ҳам янграмоқда.
Ҳозирда айни вазиятга тушган ўзбек мигрантлари ва бошқалар учун ёрдам тариқасида тузилган «Ҳаётни сақлаб қолиш ва асирга тушиш», «Яшашни истайман», «Хочу жить!» Лойиҳалари мавжуд.
Бу лойиҳаларда агар кимдир ёки уларнинг яқинлари ҳозирда Россия армияси сафида бўлса ва улар ҳаётини асир тушиш орқали сақлаб қолиш истаги бўлса, Телеграм орқали: t.me/spasisebyabot ботига, ёки Украинадаги +38 044 350 89 17, +38 095 688 68 88 +38 093 688 68 88 +38 097 688 66 88 телефон рақамларига боғланиш таклиф этилади.
