close
close
Асосий мавзулар
28 октябр 2025

«Гулнор» 14 қисм, (Исмойилли ўрмонидаги рақс)

close

Ўғуз ва Гулнор бир-бирига қаради. Ўғуз Гулнорнинг кўзларида ҳеч қачон кўрмаган бир порлашни кўрди.

Исмоиллидаги расмий зиёратдан сўнг, ўрмонда зиёфат берилди. Стаканларга чой солиниб, машҳур озарий такарламаси эшитилди:

Чойин бири чайқайди,

Икиси сана фойдайди,

Учи басди,

Дўрти чўхди.

Чиқдинг беша,

Ўн-ўн теша

Чой нади, сой неди?

Бу сафар соқий Mурод Mаxмудов эди. Илк Tошкентда кўзга чалинган, ёш, келишган, нутқи равон йигит. Очиқ xавода бошланган мажлис ичилган шароб каби аста-секин томирларни қиздира бошлади. Қозоқ олими Алихон Минжонов шарафига қадаҳ кўтарилганда, соқий уни турк xоқонлигидан қолган йигитларга ўхшатди. Ҳақиқатан ҳам, узун бўйли, барваста, юмалоқ юзли Минжонов тарихдаги кўктурк қаҳрамонларини эслатарди. Унинг юзидаги жиддий ифода Ўғуз хаёлида 621 йил воқеасини жонлантирди.

Ёмғир ҳудди челакдан қўйгандай ёғаётган бу омадсиз кунда кўктурк эрлари бир қояга ёпишиб, селдан қутилишга ҳаракат қилаётгандилар… “кўртқоя қўлингни бер!” дея бақирган йигит, балки, Минжонов эди. Созандалар ҳар кимни жўштирган эди. Билган-билмаган ўртага чиқиб, озарий рақсига оёғини мослаштиришга уринарди. Гулнор Ўғузни даврага тортди. Оёғи мусиқага тўғри келмаган Ўғуз иложи боричи чапак чалиб Гулнорнинг рақсини томоша қилишга ҳаракат қиларди. Гулнор атлас кўйлакда бир ҳаёл каби эди. Қиз бошини гоҳ ўнг, гоҳ сўлга эгиб, xар бош эгишида уч юз олтмиш даража турган жойида айланарди. Ва сочлари xавода учар экан, Ўғузнинг томирларида қон гупира бошларди. Ярим қоронғулик Ўғузни доим сеҳрларди, аммо бугунги ғира-ширалик бошқача эди. Бу кеча эртак кечаси эди. Минг бир кеча эртаклари каби эртак кечаси. Гўё, ҳозир учаргилам келиб уларнинг иккаласини олиб учадигандек… Меҳмонлар ҳам мусиқа қолипига тушгандилар. Олқишлар янгради, ўртада иккисидан бошқа xеч ким йўклигини кўришди.

Соқий Mурод Маxдиев оёққа қалқди:

– Энди азиз қўноқлар, қадаҳларни шу ёш олимлар шарафига кўтарайлик. Бу ёшлар нафақат олим, уста санъаткор эканини ҳам намойиш қилишди ҳозир. Ўзбекистондан келган норин қизимиз билан Туркиядаги ошиқ Карим юрти Арзурмдан келган навқирон дўстимиз турк дунёсининг икки учини бир ўрмонда бирлаштирди. Қадаҳларимизни улар тимсолидаги турк дунёси учун кўтарамиз.

Гўкёй хўжа “браво” деди ва қарсак чалди.

Xайдар Cаидзода:

– Бу қадаҳ учун тик туриб ичиш керак, — дея ҳаммани оёққа қалқдирди.

Ўғуз турк дунёсининг ҳақиқатан ҳам бирлашувига ишона бошлаганди.

Академия меҳмонхонаси ресторанида ўтган охирги кеча қизиқ бўлди. Тўладан келган офицант хотиндан “шампанский” сўрашганди, хотин:

– Нет Шампанского, — деб, меҳмонларнинг кайфиятини туширди. Аммо Ўрхон Нодийнинг топган чораси меҳмонларнинг кайфини яна кўтарди. У хотинга Суот Сарварўғлининг фамилияси Шампанский эканини айтди. Хотин катта xурмат кўрсатиб Суотнинг кўлидан тутиб, музхонага етаклади ва ундан икки шиша “шампанский” олиб берди. Суотнинг дўстлари бу воқеадан кейин уни “шампанский” деб чакира бошлашди.

Кечаси соат икки яримда Бокуга қайтиб келишди.

Эртаси куни гуруҳларга айрилиб, Боку бозорини айланишди. Аҳмад домланинг исмоил Элмонли ва Ҳайдар Саидзода билан бирга кетиши Ўғузни севинтирди. Муҳаммад Солиҳ ҳам улар билан бирга эди. Ўғуз, Гулнор ва Сўнар Ойдамирга Шомил Алиев “раxбарлик” қиларди. Қайси растага қарасалар, Шомил дарров қўлини киссасига тиқиб, меҳмонларни қизиқтирган нарсани олишни истарди. Сўнар хўжа бўлмасайди, Ўғуз жуда кийналган бўларди. Сўнар хўжа этнографик ашё муxлиси эди, бир тор, ноғора ва болобон олди.

Бутун тазйиқларига қарамай Алиевнинг пулини олмасликка интиларди. Бир дўконга кириб:

– Боқ, Шомил, шу дўкондан бизга биттадан ҳадя ол, қолганини ўзимиз ҳал қиламиз, келишдикми?, — деди Сўнар хўжа.

Шомил Алиев ноилож эркакларга биттадан пичоқ, Гулнорга эса бир рўмол олиб, “тазйиқлар”ни тўхтатди.

Эртаси куни чамадонларини отел олдига туширишда, уларни кузатиш учун Ваxобзоданинг ҳам келганини кўришди. Ваҳобзода қўлидаги катта пакетни Аҳмад домлага узатиб:

– Боқ, Аxмад муаллим, Анқара турк дунёсининг қалбидир. Сен у ерга кетаяпсан. Аминман-ки, бизни ёдингдан чиқармаяжаксан. У ерда менинг дўстларим бор, xаммасига мендан салом айт.

Бокудан айрилмоқ жуда фироқли бўлди. Ваҳобзода меҳмонларни бир-бир баҳрига босиб хайрлашди. Аббос Замонов шоша-пиша ҳар кимни уч мартадан ўпарди. Аҳмад домла профессор Элмонли ва Саидзодадан айрила олмай турарди. Гулнор бир кун кейин Tошкентга кетиши керак эди, меҳмонларни кузатиш учун ҳаво майдонигача келди. Ҳаммани қучоқлади.

Ўғузга:

– Исмоилли оқшомини унутма, — деди.

Ўғуз:

– Бундан бошқа кунларимиз ҳам бўлажак. Энди мутлако Туркияда кўришамиз, — деб жавоб берди.

Учоқ мовий денгизни, мовий денгиз ичидаги оқ кўпикни ва салқин шабабада учган қора сочларни ортда қолдириб, Москва сари учди.

***

1993 йилнинг баxори эди.

Аҳмад бей Арзрум учоғида Ўғузни илк учратган кунларини эслади. Tошкентга қилган саргузаштли саёxатидан кейин етти йил ўтганди. Озарбойжонда, Исмоилли ўрмонидаги оқшом зиёфатида Ўғуз билан Гулнорнинг рақси xамманинг диққатини тортганди. Аҳмад домла бу рақснинг уларни яқинлаштирганини англаганди. Қизиқ, Ўғуз Гулнор билан бу орада хабарлашганмикин?

Март ойида Анталияда ўтган Турк Дунёси қурултойига Муҳаммад Солиҳни ҳам, Гулнорни ҳам чақириб, олиб келишолмади. Қурултойдан уч ой аввал Tошкентга қилган саёҳатида турклар ёзувчи Mамадали Махмуднинг уйида меҳмон бўлишганди. Турк дунёси шарафига қадаҳ кўтаришса-да, Муҳаммад Солиҳ ҳақида гапиришдан чекинишган эди. Профессор Йилдири Муҳаммад Солиҳнинг уй қамоғига олинганини эшитганди. Муҳаммад Солиҳ бошчилигидаги “Бирлик” xаракати, кейинроқ ташкил этилган Эрк партияси ҳақидаги хабарлар ҳам Туркияда тарқалганди. Аммо ҳеч ким ишларнинг бу қадар чигаллашиб кетажагини тахмин қилмаганди. 

Mамадали Махмуднинг ўзи ҳам Муҳаммад Солиҳни кўриш маxол эканини айтганидан сўнг меҳмонлар бу ҳақда гапиришдан тўхтадилар.

Ўн беш кун аввал профессор Бақир Алпэрдан келган қўнғироқ Аҳмад хўжани севинтирди. Ўғузнинг докторлик иши имтиxонига у Аҳмад хўжани даъват килди. Мана, энди Арзрум учоғида ўша маросимга учаяпди.

Йигирма олти йил аввал экспресс поездда қилган Арзрум сафари унинг эсига тушди. 1967 йилнинг ёзида Онадўлининг ўртасида курилган бу университетда ўтиши керак бўлган докторлик синови маслак ҳаётининг бошланиши эди. Суод, Туғрул, Сомий ва Аxмад Турк тили ва адабиёти бўлимининг янги асисентлари эдилар. Аxмад қачон доктор, қачон доцент бўлиши керак бўлган саналарни дафтарига ёзиб, зинапоялардан режали шаклда кўтарилиб борди. Сомий хорижий синовлардан ўтиб, Олмонияга кетди. Аҳмаднинг энг яқин дўсти Туғрул Ойхон бўлди. Иккиси ҳам тил бўйича асисант, бир хонада ўтиришарди. Туғрул Аxмаднинг кўз ўнгидан ўчик бир силует каби жонланди.

Қизирўғли Мустафо бир бегнинг ўғли эди. Унинг ола-буба оти бор эди. Арзрум ва қарс вилоятларидаги қаҳвахоналар ҳали ҳам оғзаки ижоднинг яшнаган марказлари эди. Измирдаги Ашрафпошода Франк Синатро ва Бобби Дорнинг музикаларида тарбияланган Аxмад учун Қизирўғлини тинглаш алоҳида завк берар эди. Бахшиларнинг бир фарқи бор эди. Стулларни бир стол устига қўйишарди. Бундан яхшироқ платформа бўлмасди. Кейин созларини қўлига олиб, бир-бирига қараб тўртликлар-ла савол-жавоб бошлардилар. Жавоб қаршисидаги бахши бошлаган айтишув саволининг вазн ва қофиясида берилиши шарт эди. Кейин томошабинларнинг талаби билан Mурод Чўпонўғли жўшарди:

Оғом ким, пошам ким, нигор ким?

Кизирўғли Мустафо, бег ўғли… 

Сиз турк ёзувчиси Аxмад Бейжон Эржиласун қаламига мансуб Гулнор романи аудиокитобининг 14 қисмини тингладингиз. Уни Қудрат Бобожон саслантирди. Давомини Ютубдаги Элтуз каналининг келгуси ёйинларида кузатинг.  

Тағин ўқинг
12 феврал 2019
Алишер Навоийнинг навбатдаги юбилейини эсон-омон ўтказиб олдик. У аллақачон ўзбек миллатининг, ўзбек тарихи ва маданиятининг рамзига айланганини ҳеч ким ...
17 сентябр 2023
Салом қадрли мухлислар. Элтуз порталига келган сўнгги бешта мактубни ўқиймиз. Улар Ўзбекистоннинг Тошкент, Андижон, Фарғона ва Хоразм  вилоятларидан келган. ...
30 август 2018
Каримов даврида Ўзбекистонда концерт фаолияти тақиқланган Россиялик қўшиқчи Иосиф Кобзон 30 август куни 80 ëшида ўлди. Ўзбекистонда “криминал авторитет” ...
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов “Халқ таълим ҳомийси” кўкрак ...
Блоглар
29 октябр 2025
Шоирнинг осмондаги ой бўлганидан махалладаги бой бўлгани тузук. Ургутда нима кўп бой кўп. Ҳар икки ...
23 октябр 2025
Бугун  Hayot Bank  томонидан ташкил этилган бир  тадбирда қатнашдим.  тадбир бошдан-оёқ шармандагарчилик билан ўтди. Аникроғи ...
21 октябр 2025
Азизлар яхши ният билан ëстиқдай китоб чиғориш учун уриниб ëтибман. Шу китоб ичига кирадиган ҳикоялардан ...