Германия АЭСларидан воз кечмоқда, Ўзбекистончи?
Ўзбекистон ҳукумати ҳалқдан бемаслаҳат Россия билан ҳамкорликда АЭС қурилишини бошлаган бир пайтда ривожланган мамлакатлар бундай зарарли лойиҳалардан воз кечмоқда. Масалан, Германияда дунёдаги энг йирик АЭСлардан бирининг совутгич миноралари портлатилди.
56 минг тонна темир-бетон атиги бир неча сония ичида қулатилди. Муҳандислар конструкцияда олдиндан махсус тешиклар очиб, градирняларнинг ичкарига қулашига ва чангни босиш учун сув фаввораларини ишга туширишди.
Гундремминген АЭС Германиянинг биринчи атом объектларидан бири эди. Унинг биринчи блоки 1966 йилда иш бошлаган. Ишлаб чиқариш чўққисида станция Баварияда истеъмол қилинадиган электр энергиясининг тўртдан бир қисмигача ишлаб чиқарарди.
Гундреммингеннинг охирги реактори мамлакатдаги ядро энергиясидан босқичма-босқич воз кечиш дастури доирасида 2021 йилнинг 31 декабрида ўчирилган. Совутгич минораларининг портлатилиши эса мамлакат тарихидаги атом даврининг тугашини англатади.
Ўзбекистонда бунинг мутлақо акси. Мамлакат ҳукумати Россия федерацияси билан ҳамкорликда АЭС қурилиши лойиҳасини бошлаган. Катта қарзлар эвазига қурилиши режаланган лойиҳанинг шаффоф ва миллий манфаатларга мос эмаслиги жамоатчиликда жиддий хавотир уйғотмоқда.
