Пахта терими тугади – тўловдан дарак йўқ
Андижонда теримчи аёллар бир ойдан буён пахта пулини ололмаяпти. Кластернинг фермерлардан миллиардлаб қарзи борлиги айтилмоқда.
«Дарё» нашрининг маълум қилишича, Марҳамат туманида яшовчи бир гуруҳ теримчи аёллар пахта пулини ололмаётгани юзасидан нашрга мурожаат қилган.
Аёлларнинг таъкидлашларича, октябрь ойи бошидан бери терган пахталари учун пул берилмаган. Фермер хўжалиги раҳбарига бир неча марта қилинган шикоятлар бефойда бўлди. У «Қаерга мурожаат қилсангизлар ҳам қиливеринглар, менга кластер пул бермаяпти», деб жавоб қайтарган.
Аксарият кластерлар фермернинг ҳаққини ойлаб ҳатто йиллаб кечиктириб тўлайди. Ҳокимлик фермерга ҳосил талаби билан босим қилади, кластерлар ҳосил пулини тўламай сарғайтиради. Янги Ўзбекистон фермерлар учун Сарсонистонга айланди.
