close
close
Document UZ
28 декабр 2025

Ичимлик суви нархи ошмоқда: Ижтимоий юк кимнинг елкасида?

close

Сўнгги 2–3 йил мобайнида Ўзбекистонда ичимлик суви ва канализация хизматлари учун тўловлар босқичма-босқич оширилди. Айрим ҳудудларда бу ўсиш 20–30 фоизни, марказ ва саноатлашувга қараб  40 фоизгача етгани кузатилди. 

Расмий изоҳларга кўра, нарх ошиши инфратузилмани янгилаш, сув таъминоти тизимини барқарорлаштириш ва хизмат сифатини ошириш мақсадида амалга оширилган. Аммо масаланинг иккинчи – ижтимоий адолат томони ҳам борки, ушбу масала жиддий саволларни келтириб чиқаради.

Ичимлик суви – оддий товар эмас. У инсон ҳаёти, саломатлиги ва кундалик турмуши билан бевосита боғлиқ ҳаётий ресурсдир. Одамлар ичадиган, таом тайёрлайдиган, гигиена учун фойдаланадиган сув ҳажми, аслида, мамлакат миқёсида сарфланаётган умумий сув захираларининг жуда кичик қисмини ташкил этади. 

Мутахассислар таъкидлаганидек, аҳоли томонидан кундалик эҳтиёж учун ишлатиладиган сув – деҳқончиликда исроф бўлаётган сув олдида денгиздан томчи ҳам эмас.

Асосий муаммо шундаки, сув танқислиги ҳақида гап кетганда, эътибор кўпинча аҳолига қаратилади. Нарх оширилади, ҳисоблагич ўрнатиш мажбурий қилинади, тўлов интизоми қаттиқ назоратга олинади. Бироқ энг катта йўқотишлар айнан қишлоқ хўжалигида – очиқ каналлар, эски ариқлар, самарасиз суғориш усуллари орқали юзага келаётгани очиқ-ойдин кўриниб турибди. Ҳали ҳам миллионлаб куб метр сув далаларда ерга сингиб кетмоқда ёки буғланиб хавога совурилмоқда. 

Хўш, нима учун сув тежаш сиёсати энг аввало оддий халқ чўнтаги ҳисобидан келтирилиши керак. Солиқлар, коммунал тўловлар, электр энергияси ва газ нархлари ошиб бораётган бир пайтда, аҳолини яна сув пули билан қисиш қай даражада тўғри? Айниқса, кам даромадли оилалар, пенсионерлар ва кўп болали оилалар учун бу юк оғирлик қилади.

Давлатнинг ижтимоийлиги айнан шундай масалаларда намоён бўлиши керак эмасми?  Ижтимоий давлат тушунчаси фақат шиорда эмас, амалда ҳам аҳолининг энг асосий эҳтиёжларини ҳимоя қилишни англатади. Ичимлик суви эса инсоннинг энг зарур эҳтиёжидир. Ўша «трендга» чиққан видеодагидек » Сув бор –  ҳаёт бор» дир. Унинг нархининг ошиши эса шунча бўлаётган ислоҳотларнинг бир ерларга кириб кетишдек гап…

Албатта, сув таъминоти тизимини сақлаш, таъмирлаш ва модернизация қилиш маблағ талаб қилади. Лекин бу харажатларнинг асосий юкини аҳоли елкасига юклашдан олдин, деҳқончиликдаги исрофни камайтириш, замонавий суғориш технологияларини жорий этиш, йирик сув истеъмолчилари учун аниқ ва адолатли ҳисоб-китоб тизимини жорий қилиш керак. 

Тўғри, ичимлик суви нархининг сўнгги йиллардаги ошиши иқтисодий зарурат сифатида изоҳланиши мумкин. Бироқ бу жараён ижтимоий адолатга путур етказмаслиги керак. Зеро, давлатнинг ижтимоийлиги айнан шу ерда -инсонни бир томчи сўздан мосуво қилмаслиги билан ўлчанади.

Тағин ўқинг
21 май 2021
Ошиқларинг пойингга гул отиб ҳам бўлди, Хилватларда лабингдан бол тотиб ҳам бўлди Ва бу ҳақда кимларгадир сотиб ҳам бўлди ...
19 январ 2017
Элтуз нашри журналист Шамсиддин Тўлагановнинг Миллий ҳавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов истеъфоси ҳақидаги мақолани чоп этиши ортидан Республика телеканали ...
29 декабр 2020
2020 йилда Миллий гвардия ташаббуси билан Учтепа тумани ҳокимлиги ва Тошкент шаҳри ИИББ ҳамкорлигида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини ...
18 декабр 2015
Малоҳат Эшонқулова мустақил журналист, Eltuz.com Жиззахлик қонун идоралари ходимлари, хусусан «Дўстлик» туман ИИБ катта терговчи Ориф Анорбоев Ўктам Пардаевга ...
Блоглар
28 декабр 2025
Попкорнларни олиб Шохрух хонни эшитамиз. Мавзу иштонсиз хотинларни вазирлик қаттиқ назорат қилсинми ëки юмшоқми деган ...
27 декабр 2025
Ўзбекистонда Ёзувчилар уюшмаси кўп йиллар давомида адабий ҳаётни ташкил этувчи асосий институт сифатида фаолият юритиб ...
26 декабр 2025
Оврўпа совуғидан қочиб декабр ойида Африкада юрибман. Оварзазет шаҳрини араблар «жаҳаннам дарвозаси» деб ҳам атайди. ...