close
close
Document UZ
9 январ 2026

Cўхда газ таъминоти муаммоси: Ноқонуний қурилиш ва ижро этилмаган суд қарори

close

Фарғона вилояти Сўх туманида аҳоли ҳаётига бевосита таъсир қилаётган жиддий муаммо юзага келди. Туманнинг Офтобрў маҳалласида давлат маблағи ҳисобидан қурилган газ тақсимлаш иншоотининг бир қисми асоссиз равишда бошқа жойга кўчирилиши ортидан жорий йил 7 январь куни Янгиариқ ва Офтобрў маҳаллаларида газ таъминоти издан чиқди. 

Кўплаб хонадонларда газ босими кескин пасайди, айрим уйларда эса газ бутунлай ўчиб қолди. Совуқ қиш фаслида юзага келган ушбу ҳолат аҳоли, айниқса ёш болалар ва кексалар яшайдиган оилалар учун жиддий хавф туғдирмоқда.

Муаммони янада оғирлаштираётган жиҳат шундаки, газ тақсимлаш иншооти атрофида ва ҳатто унинг ичида ҳам ноқонуний қурилиш ишлари амалга оширилган. Давлат аҳамиятига эга бўлган ушбу объект ҳудудида қонунбузилишлар аниқланган бўлса-да, маҳаллий ҳокимиятдаги масъул архитектор, кадастр органлари ва прокуратура томонидан ўз вақтида қатъий чоралар кўрилмагани аҳоли норозилигини кучайтирмоқда. Оқибатда стратегик инфратузилма объекти хавф остида қолган, бу эса бутун маҳалла газ таъминотига салбий таъсир кўрсатган.

Мазкур ҳолат юзасидан суд қарори ҳам мавжуд. Фуқаролик ишлари бўйича Сўх туман суди 2024 йил 15 февраль куни Кадастр агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси Сўх туман бўлими даъвоси асосида жавобгар Беҳзод Мадалиевга нисбатан иш кўриб, ўзбошимчалик билан эгалланган 124 квадрат метр ер майдонида ноқонуний қурилган бино-иншоотни жавобгар ҳисобига буздириш ҳақида ҳал қилув қарор чиқарган.

Суд ҳужжатида Офтобрў маҳалласи ҳудудида, 1079-сон ер контурида, автомобил йўли бўйида жойлашган ва “Фарғона магистрал газ қувурлари бошқармаси”га қарашли “Сўх-1” газ тақсимлаш шахобчасига бириктирилган ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқ қайд этилган. Шунингдек, жавобгарга берилган рухсатнома фақат енгил конструкцияли омборхона учун бўлгани, амалда эса икки қаватли бино қурилгани, бу рухсатнома мазкур иншоот учун ҳуқуқий асос бўла олмаслиги суд томонидан таъкидланган .

Суд қарорида ноқонуний бинони бузиш билан бирга, жавобгардан давлат даромадига 680 минг сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига 34 минг сўм почта харажатлари ундирилиши ҳам белгилаб қўйилган. Бироқ аҳолини энг кўп ташвишга солаётган масалақонуний кучга эга бўлган ушбу суд қарорининг амалда ижро этилмаётганидир. 

Суд ҳужжати ижро қилиниши шарт эсада, Сўх тумани Мажбурий ижро бюроси томонидан бинони бузиш ишлари амалга оширилмагани айтилмоқда. 

Аҳоли фикрича, масъул идораларнинг сукути ва кечикиши оқибатида оддий одамлар жабр кўрмоқда. Газ босими паст ёки умуман газсиз қолган уйларда болалар ва кексалар совуқ шароитда яшашга мажбур. 

Шу боис маҳалла аҳли туман газ таъминоти раҳбарлари ва маҳаллий ҳокимият қачон очиқ мулоқот ўтказиб, муаммоларга аниқ ва ошкора жавоб беради, деган саволни ўртага қўймоқда.

Тағин ўқинг
5 июл 2016
Kun.uz интернет сайти «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси матбуот хизматига асосланиб хабар беришича, 2016 йил пахта ҳосилини тортиш, тўғри ва тезкор ...
12 апрел 2019
Бугунги кунда Ўзбекистонда бир-бирига потенциал душман бўлган ва бир-бирини шантаж қилишга тайëр 33 миллион одам бор дегим келади. Ўзини ...
29 март 2016
26 февраль куни қабул қилинган қарор ижроси шу кунларда вилоятдан Тошкентга келганлар учун жиддий муаммога айланиб улгурди. Гувоҳнома олиш ...
25 феврал 2016
Агар Навоий тирик бўлганида бугунги ўзбек кинолари ҳақида нима дер эди. Ҳар ҳолда тасанно айтмаган бўлар эди. Масалан Ўзбекистонлик ...
Блоглар
8 январ 2026
Эронда Исломий ҳукуматга қарши йирик намойишлар бўлиши ғайриоддий нарса эмас. Мана тўққиз кундирки давом этаётган ...
7 январ 2026
Мана янги йилдан бери ўткан 7 кун давомида кўчадаги хотинларди эмчагини мижиган ашинча рижол беш ...
6 январ 2026
Мен Николас Мадуро ҳақида нимадир ёзишни жуда хоҳлаган эдим, лекин аввало шундан бошлайманки, Ўзбекистон уни ...