сешанба,
7 октябр 2025
6 октябр 2025
Тошкентдаги техникумда ногирон бола калтакланди
30 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда Тошкентда II гуруҳ ногиронлиги бор бола калтаклангани ҳақида хабар тарқалди. Бу ҳақда Болалар Омбудсмани маълум қилди. Маълумотга кўра, бола соғлиги ёмон аҳволда. У тинимсиз калтакланиб келинаётган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Ҳозирда ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланган.
Маълум бўлишича, ҳодиса Тошкент шаҳри Мирзо-Улуғбек туманида жойлашган техникумлардан бирида содир бўлган. Калтаклаш ҳолатлари 22 сентябрдан 26 сентябргача бўлган даврда юз берган. Болани аниқ ким ургани маълум қилинмаган. Ҳозирда терговгача текширув олиб борилмоқда. Суд-тиббий экспертиза тайинланган.
