close
close
Кўзқараш
6 октябр 2025

Мамлакатни моховхонага айлантирган погонлилар

close

Погонли ва милтиқлилар  қўл остдидагиларга ҳашарот  каби қарайдиган, кишининг қадри писта пўчоғидан паст, риë, зулм ва бедодлик барча чегаралардан ошган мамлакат устидан қушлар ҳам учиб ўткиси келмайди. 

Саëхатчилар бу мамлакатни айланиб ўтади. 

Бу мамлакатда яшамаганлиги учунгина одамлар ўзини бахтиëру шодмон деб билади. 

Бу мамлакатдан кетиш учун одамлар грин картага бош уради, уйини  мошинини сотиб Мексика ботқоқларида тимсохларга ем бўлиш хатари бўлсаям тискинмайди. Одамлар учоқ қанотига осилиб бўлса ҳам қочсам дейди. 

Бу Янги Ўзбекистон!!!

Ўша бюджети 72 миллиард қарзга, амалдорлари коррупцияга, погонлилари эса томоғигача  жиноятга,  ҳавоси бўлса чангга ботган ўлка. 

Бу мамлакат милицияси қилғилигини кўрган энг дахшатли жиноятчи ҳам уялади ва бу мамлакат ИИВ тизимида онасини зўрлашга тайëр зомбилар ишлашига ишонади. 

Кун.уз сайтида илгариги кун  чоп этилган ҳикоя шундай ёввойи бедодлик ҳақида сўзлайдики, бу ҳатто мен билган ужас Ўзбекистон учун ҳам ҳаддан ташқари  вахший туюлди. 

Фурқат туманидаги 34 ёшли мактаб директори шу йил апрел ойида маҳаллий ИИБ ходимлари уни шафқатсизларча уриб, бутунлай ечинтириб, видеога олинганини айтди. 

Погонли бандитлар ундан «туман солиқ инспекцияси бошлиғи мени зўрлади» дея  ариза ёзишини талаб қилишган.

Маълум бўлишича, солиқ бошлиғи билан ИИБ бошлиғи ўртасида адоват бўлган ва охиргиси рақибини қаматиш учун аёлдан кўрсатма олишни режалаштирган. 

Баходирона қаршилик кўрсатган бечора Гулрано қаттиқ урилиб тепилгани ва хўрланиб камситилиб иштони ечтирилиб видеога олингани  ва видеони тарқатиш таҳдидларига қарамасдан ариза ёзишдан бош тортган, лекин шу воқеадан сўнг ўз жонига қасд қилишга уринган.

Албатта ўта бахтли тасодиф боис Гулрано  ОАВ эътиборини жалб этишга муваффақ бўлди ва ИИБ бошлиғи ишдан бўшатилди, ҳозир суриштирув олиб борилмоқда. Бироқ, Гулранонинг айтишича, у ерда ўнга яқин одамдан иборат погонли уюшган  жиноий тўда сурув холида ярим қутурган тарзда атрофга хатар солмоқда. Бу сурув  пода орасида ИИБ бошлиғининг ўринбосари, уни уриб қийнаган оперлар ва маънавият бўлими ходимлари ҳам бор  Ва бу разил инсонлик номига доғ туширган, ерга тириклай кўмсанг ер хазар қиладиган иркитлар ҳанузгача ўша ерда ишлаб юришибди.

Яна ҳайратланарли жиҳати шундаки, бу ваҳшийликни ташкил этган ИИБ бошлиғи қамалган бўлса-да, қандайдир озгина  гаров эвазига озод этилган.

Баъзи давлатларда тизимли ва самарали ҳукумат йўқлиги сабабли қуролланган тўдалар одамларга ҳужум қилади, полиция ва армия жиноятчиликка қарши кураша олмайди. 

Аммо бу воқеани ўқигандан сўнг, Ўзбекистонда жиноятчиликка қарши курашолмаётган тизимнинг ўзи жиноятчилик манбаи бўлиб қолган, деган ҳис туғилади.

Бу эса тескари магнит қонуни асосида фақат ёмонлар ҳокимиятга келгандагина  содир бўлади, ва, афсуски бугун энг ёмонлар айни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда. 

Энг манфур жиноятчилар ҳам қилишга хазар қилган ишларни шу погон кийган ваҳшийлар қилади 

Ўқиш ëзиш, санашни билмаган башараси ғиштга ўхшаш орангутанлар погон тақиб инсоният ва табиатга хатар солмоқда.

Уларнинг биз билан бирга ҳаводан нафас олишини ўзиëқ хатарли. 

Бу ëм ëм қабиласининг бир кўзли каннибалларидан баттар ваҳшийларнинг ўтлашиб кетган турлари вилоят ва туман даражасида таракан каби йиғилиб кўпайиб ëтибди.

Оддий дихлофос буларга кор қилмайди.

Буларни бетонкага ëтқизиб устидан асфальт теккислайдиган гигант трактор билан ўн марта ўтиб утиклаб мажақлаб ялпоқ қиб ташаш керак. 

Кейин буларнинг қолдиғини капкир билан қириб олиб одам оëғи етмаган Борса келмас оролидаги бактерологик гўристонга кўмиб келиш керак.

Булардан келадиган зарар кўлам ва қамровини президент Шавкат Мирзиëев тушуниб етмаяпти. Бу вахшийлар қилғилиғини кўриб хатто ер силкинди аммо президент адмистрациясдагилар сескангани ҳам йўқ. 

Буни охири бўқ бўлади. Мендан ойтш. Курва билат кокаин.

@uzrassomtuz

Тағин ўқинг
12 феврал 2020
Гапнинг қисқаси, «Илҳом» театрини ўз ўрнида қолдиришга эришилди. Аммо Тошкентдаги «Илҳом» театри атрофида гап чувалашди. Ижтимоий тармоқларда «Илҳом» театр ...
25 феврал 2019
«Ўтган икки йил мобайнида Ўзбекистон сиёсий элитасининг ташқи кўриниши ўзгарди. Элита аввалгидан очиқроқ, аҳоли билан янги алоқалар ўрнатишга тайёр, ...
16 май 2018
Мирзиёевнинг АҚШга сафари бошланган 16 майда Россия нашрлари ИШИДнинг 5000 жангариси Ўзбекистонга ҳужум қилишга тайёрлиги ҳақида фейк хабарларни тарқатди. ...
9 март 2017
Ўзбекистонда сўнгги йилларда гўшт нархи осмон бўлиб кетди. Ҳукумат ҳам буни кўриб, муаммони ечиш ҳаракатига тушиб қолди. Бозорларда сотиладиган ...
Блоглар
6 октябр 2025
Германия. Доимий яшаш учун эмас, вақтинча ишлаш учун келганларга ҳам немис тилини B2 даражада билиш ...
6 октябр 2025
Погонли ва милтиқлилар  қўл остдидагиларга ҳашарот  каби қарайдиган, кишининг қадри писта пўчоғидан паст, риë, зулм ...
4 октябр 2025
Бугун ўзбеклар қўшиқ қилиб куйлаётган, тармоқдаги қисқа рилзларда такрор ва такрор миямизнинг қатиғини чиқараётган маза ...