Оммавий саводсизлик эпидемияси
Математика ўқитувчиси ҳеч бўмаганда ўнгача санашни, она тили адабиëт ўқитувчиси эса тутлиқмай ўқиш ва хатосиз ëзишни билиши керак.
Ўзим мактабда расм ўқитувчиси бўлиб ишлаганимда мактаб пештоқига илинадиган шиорларни матога ëзиб берардим. Шиорлар матнини эса адабиëт ўқитувчиси ëзиб берарди.
Уч ëки тўрт жумлалик шиорда камида олти хато бўларди. Масалан, «Ватанимизга садоқат билан ўқиймиз» деган сўзда садоқатни содакат деб ëзарди.
Райком инструктори келиб шиорни ким ëзди деганда мени кўрсатишган. Мен бўлсам адабиëт ўқитувчиси ëзиб берган қоғозни кўрсатганман. Чунки мен «бу хато» десам ҳам мактаб мудири «адабиëт муаллим нимани ëзиб берса, шуни ўзгартирмай ëз» деб амр берганди.
Адабиëт ўқитувчиси педучилишени тугатиб мактабга жойлашиб кейин сиртдан бир амаллаб ОТМ диплломи оволган.
Райком инструктори уни турғазиб қўйиб сўкиб «Сталин даври бўлганда отилиб кетардинг» деб қўрқитди.
Муаллим хотин йиғлади сиқтади, болам бор, бақрам бор, уй қуряпмиз ҳамма мени ойлигимга қараган, эрим танбал ишламайди, ағини сиз давом эттиринг…
Бу энди ҳамма мақтаган совет давридаги гап. Бугунги ўқитувчиларнинг оммавий саводсиз, руҳий мажруҳ, туғма овсар ва қул бўлишга тайëр умуртқасиз экани абсолют ҳақиқат.
Улар кунда кунора ичи тўла хато, эга кесимсиз ëзилган аризаларни тонналаб ююборишади. Ғиж-ғиж хатога тўла аризаларни ўқиб улар қўлида ўқиëтган ўзбек болаларига ичим увишди.
Энг сўнгги янгилик: Тошкентда Аттестация жараёнидан норози бўлиб, Мактаб таълими вазирлигини судга берган 4 нафар тарих ўқитувчисининг шикояти суд томонидан рад этилди.
Яшасин дунëда энг одил суд Тошкент суди!!!
