пайшанба,
4 декабр 2025
3 декабр 2025
Россия расман Шимолий Кореяга тенглаштирилди
Европа Иттифоқи Россияни пул ювиш ва терроризмни молиялаштириш хавфи юқори бўлган давлатлар рўйхатига киритади. Бу ҳақда Politico нашри хабар бермоқда.
Бундай қадам барча транзакциялар устидан назоратни кучайтиради ва банкларни хавфларни камайтириш учун қўшимча чоралар кўришга мажбур қилади.
Бу Россия компанияларининг молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятини янада чеклайди.
Ушбу қора рўйхатда Шимолий Корея билан бирга Эрон, Афғонистон, Венесуэла каби бошқа «касофат давлатлар» ҳам бор.
