Бахтиёр Исабек: Эрк йўлида – 3 қисм
САЙЛОВЛАР. 1991 ЙИЛ, ДЕКАБР
ҲДП (Компартия) дан номзоди қўйилган («номзоди қўйилган», дейишнинг ўзи кулгули, чунки Каримов президентлик постини эгаллашга бир йилдан ошган эди), ва сайловлар пайтида ҳам у давлат бошлиғи эди. Бу эса, бизнинг шароитимизда жуда муҳим аҳамият касб этади) И.Каримовга рақиб сифатида «Эрк» Демократик партияси Муҳаммад Солиҳни прези-дентликка номзод қилиб кўрсатди. «Эрк» партияси коммунистик гигант билан рақобатлашиши мумкин ва зарур деган ҳақиқатни исботлаш учун ҳам бу кураш бўлган.

Сайлов пайтида коммунистлар қўллаган ғирромлик турлари қолмади. юз минглаб ортиқча сайлов қоғозлари ишлаб чиқишдан тортиб, овоз бераётган одамларнинг қўлига ручка қалам тутқазиш, М.Солиҳ ҳақида ҳар хил бўҳтонлар тарқатишгача бор-ди. Кўпгина вилоят ва туман ҳокимлари ўзларининг курсилари тўғридан-тўғри сайлов натижала-ри билан боғлиқ эканлигини яшириб ҳам ўтиришмади. Самарқанддаги сайловлар натижаси билан танишиш учун вилоят туманлари ҳокимлари йиғилишганда, раҳбарларнинг биридан (хотин киши) туманида Каримов учун қанча фоиз овоз «тайёрлангани»ни сўрашган экан, хоним мағрурланиб: «100 фоиз!» деб жавоб қайтарган ва ёнида турган қўшнисидан «Сизнинг ту-манда-чи?» деб сўраган. «Қўшниси 120 фоиз бўлди, деб ҳазиллашса, хоним бечора ҳунграб йиғлаб: «Нега мени огоҳлантирмадинглар, энди мен нима қиламан», деган экан. Бу уйлаб чиқарилган ҳикоя эмас, бўлган воқеа. Ҳатто, кам овоз «ташкил» қилгани учун Каримовдан кечирим сўраган вилоят ҳокимлари ҳам бўлган.
Аммо шунча ғирромликларга қарамай, «Эрк»нинг номзоди Муҳаммад Солиҳ 12,7 фоиз овоз олгани расман тан олинди. Бу 12,7 фоиз – яширилган улкан ҳақиқатнинг ноиложликдан яширилмай қолган кичик бир бўлаги эканлигини биламиз.
Бу сайловда «Бирлик» халқ ҳаракати қандай йўл тутди, деган саволга жавобни рус тилида чиқадиган «Независимый еженеделник» газетасида босилган мақола-дан жавоб топганлаймиз. Мақола автори, «Бир-лик»нинг раҳбарларидан бири бўлган Абдуманноп Пўлатов ўз мақоласида шундай ёзади: «…Муҳаммад Солиҳни “миллатчи” дейишади, агар шундай бўлса, яхшиси, Ислом Каримовнинг ўзи президент бўлиб қолгани маъқул. у ҳар ҳолда синалган одам…»
Гарчанд, «Эрк» партияси номзодига бир тийин ҳам пул ажратилмаган бўлса ҳам, матбуот, радио-телевидение ва бошқа ахборот воситалари, реклама органлари фақат Каримов номзодига хизмат қилган бўлса ҳам, «Эрк» бу сайловда маънавий ғалаба қозонди.

V. 1992 ЙИЛ, 16 ЯНВАР
1992 йил 16 январ куни Тошкентдаги талабалар шаҳарчасида студентлар авжсиз тўқнашди. Кутурган «ОМОН»чиларнинг қилган ваҳшийликларини эслаш оғир. Бу ваҳшийлар митингга чиққанларни якка тутиш билан тинчимасдан, ётоқхоналарга кириб, митингга қатнашмаган талабаларни, ўқитувчиларни қарамай, ҳаммасини теккилаб калтаклаганлар, ойна-эшикларни синдиришган, ҳатто юқори қаватларда яшайдиганларни деразадан пастга улоқтирганлар.
Воқеа кечқурун, нон дўкони олдида, узундан-узоқ навбатда турган талабаларнинг нархларнинг ошиши ва нон сотиб олиш учун уларнинг қўлида ҳатто қупон ҳам йўқлиги туфайли уйғонган норозилик кайфиятидан бошланган.
Митинг бошланиши арафасида талабалар шаҳарчасига кўп минг сонли милиция ва «ОМОН» кучларини етиб келади. Талабалар ўз талабларини баҳриқ баёзотига эга бўлган ягона киши — президент Ислом Каримов келишини талаб этиб, бошқа раҳбарларнинг, жумладан, Собир Раҳимов тумани ҳокими Б.Камолов ва Олий таълим вазири Ш.Олимовнинг сўзларига қулоқ солиш-дан бош тортади. Милиционерларнинг «тарқалпнглар!» деган буйруғига президент И.Каримов билан учрашиш талаби жавоб сифатида айтилгач, автомат ва тўппончалардан ўқ отиш ва тўғри келган талабани калтаклаш бошланган (бу қирғинда қанча киши ҳалок бўлгани ҳозиргача номаълум. Айтишларича, 20 га яқин киши ўқ тегиб ўлган).
17 январ куни эрталаб ЭДП раиси М.Солиҳ, партия Марказий Кенгаши бош котиби А.Аъзам ва Марказий Кенгаш котиби А.Абдумавлонов фожиа содир бўлган жойга келадилар. Майдоннинг тўрт томони милиция ва «ОМОН»чилар билан қуршалган. Шу ҳолатда талаба-лар билан мулоқот бошланади. Талабалар Тошкент шаҳар ҳокими А.Фозилбековнинг ва республика бош прокурори Б.Мустафоевларнинг келишини талаб қила-дилар. Улар етиб келишгач, асосли талабларни ўртага қўйиш, фикр алмашиш била бирга, провокаторлар-нинг тош отишлари ҳам бошланди.
Талабаларнинг ҳақли талабларини (ҳибсга олинган-ларни тезда озод қилиш, иқтисодий аҳволни яхшилаш ва ҳ.к.) зудлик билан амалга ошириш чораларини кўриш учун ҳукумат комиссияси тузилди. ЭДП раиси М.Солиҳ ҳам бу комиссия составига сайланади. Аммо, 12 феврал куни комиссия таркибидан чиққанлигини маълум қилди. Сабабини сўраганимизда, комиссиянинг талабалар шаҳарчасида юз берган фожиага сиёсий баҳо беролмагани, устига-устак, айбни талабаларнинг ўзларига ағдаришга уриниш бўлаётганлигини айтди.
17 январ куни талабалар шаҳарчасидаги воқеалар муносабати билан «Эрк» партияси Баёнот қабул қилди:
«ЭРК» ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИНИНГ БАЁНОТИ
Тошкентда 1992 йил 16 январ куни қон тўкилди. Нарх-наво ошишига норозилик билдириб, митингга чиққан талабаларга қарата ўқ узилди. Ёшлар орасида ҳалок бўлганлар ва ярадорлар бор. Ҳокимият та-абалар билан мулоқот қилмади, куч ишлатди.
«Эрк» партияси зудлик билан сиёсий ва иқтисодий ислоҳлар ўтказилишига тарафдор. Аммо бу ислоҳот биреқлара ва аҳоли манфаатларига зид бўлмаслиги керак. Фақат нарх-навони кўтариш йўли билан иқтисодий муаммоларни ҳал қилиб бўлмайди. Талаба-лар шаҳарчасидаги воқеалар бунинг исботи.
«ЭРК» ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИ ТАЛАБ ҚИЛАДИ:
1. Талабалар шаҳарчасида содир этилган қонли фожиага Ўзбекистон республикаси Олий Кенгашида сиёсий баҳо берилсин.
2. Ҳибсга олинган талаба-ёшлар зудлик билан озод қилинсин, уларнинг адолатли талаблари қондирилсин ва зуравонлик сиёсатига чек қўйилсин.
3. Ўз қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилаётган талабаларни таъқиб қилиш ва ҳибсга олиш тўхтатилсин.
4. Талабалар шаҳарчасида содир бўлган воқеалар бўйича парламент тафтиши ўтказилсин ва талаба-ларга қарши ўқ узишга буйруқ берганлар қонун олди-да жавоб берсин ва жазолансин. «ОМОН»чилар от-рядлари тарқатилсин.
5. 16 январдан бошлаб эркин нархларга ўтиш му-носабати билан, моддий мададга муҳтож аҳоли қат-ламларини (нафақахўрлар, талаба-ёшлар, ўқитувчилар, тарбиячилар, медицина ходимлари ва ҳ.к.) ижтимоий муҳофаза қилиш дастури (агар бўлса) тезда қайта кўриб чиқилсин.
6. Республикадаги мавжуд ва вужудга келадиган барча норозиликлар қон тўкилмасдан тинч йўл би-лан ҳал этилсин.
7. 16 январ куни жумҳуриятда мотам куни, деб эълон қилинсин.
«Эрк» Демократик партияси Бошқарув ҳайъати 1992 йил, 17 январ, Тошкент шаҳри
Биз талабалар шаҳарчасида юз берган воқеаларга кўп ўрин ажратиб ўтирмадик. «Эрк» газетининг 1992 келишини талаб этиб, бошка рахбарларнинг, жумладан, Собир Рахимов тумани хокими Б.Камолов ва Олий татлим вазири Ш.Олимовнинг сузларига кулок солишдан бош тортади. Милиционерларнинг «таркалинглар!» деган буйругига президент И.Каримов билан учрашиш ва туппончалардан ўқ отиш ва тўғри келган талабани калтаклаш бошланган (Бу киргинда канча киши халок булгани хозиргача номаблум. Айтишларича, 20 га яқин киши ўқ тегиб ўлган).
17 январ куни эрталаб ЭДП раиси М.Солих, партия Марказий Кенгаши бош котиби А.Аъзам ва Марказий Кенгаш котиби А.Абдумавлоновлар фожиа содир булган жойга келадилар. Майдоннинг тўрт томони милиция ва «ОМОН»чилар билан куршалган. Шу холатда талаба-лар билан мулокот бошланади. Талабалар Тошкент шаҳар хокими А.Фозилбековнинг ва республика бош прокурори Б.Мустафоевларнинг келишини талаб қиладилар. Улар етиб келишгач, асосли талабларни ўртага қўйиш, фикр алмашиш билан бирга, провокаторларнинг тош отишлари хам бошланади.
Талабаларнинг хакли талабларини (хибсга олинганларни тезда озод қилиш, иқтисодий аҳволни яхшилаш ва х.к.) зудлик билан амалга ошириш чораларини кўриш учун хукумат комиссияси тузилди. ЭДП раиси М.Солих хам бу комиссия составига сайланади. Аммо, 12 феврал куни комиссия таркибидан чиққанлигини матлум килди. Сабабини сураганимизда, комиссиянинг талабалар шахарчасида юз берган фожиага сиёсий бахо беролмагани, устига-устак, айбни талабаларнинг узларига агдаришга уриниш булаётганини айтди.
17 январ куни талабалар шахарчасидаги вокеалар муносабати билан «Эрк» партияси Баёнот кабул килди:
«ЭРК» ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИНИНГ БАЁНОТИ
Тошкентда 1992 йил 16 январ куни кон тукилди.Нарх-наво ошишига норозилик билдириб, митинга чиккан талабаларга карата ук узилди. Ешлар орасида ҳалок бўлганлар ва ярадорлар бор. Ҳокимият талабалар билан мулоқот қилмади, куч ишлатди.
«Эрк» партияси зудлик билан сиёсий ва иқтисодий ислоҳлар ўтказилишига тарафдор. Аммо бу ислоҳот биргаликда ва аҳоли манфаатларига зид бўлмаслиги керак. Фақат нарх-навони кўтариш йўли билан иқтисодий муаммоларни ҳал қилиб бўлмайди. Талабалар шаҳарчасидаги воқеалар бунинг исботи.
«ЭРК» ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИ ТАЛАБ ҚИЛАДИ:
1. Талабалар шаҳарчасида содир этилган қонли фожиага Ўзбекистон республикаси Олий Кенгашида сиёсий баҳо берилсин.
2. Ҳибсга олинган талаба-ёшлар зудлик билан озод қилинсин, уларнинг адолатли талаблари қондирилсин ва зуравонлик сиёсатига чек қўйилсин.
3. Ўз қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилаётган талабаларни таъқиб қилиш ва ҳибсга олиш тўхтатилсин.
4. Талабалар шаҳарчасида содир бўлган воқеалар бўйича парламент тафтиши ўтказилсин ва талабаларга қарши ўқ узишга буйруқ берганлар қонун олдида жавоб берсин ва жазолансин. **«ОМОН»**чилар отрядлари тарқатилсин.
5. 16 январдан бошлаб эркин нархларга ўтиш муносабати билан, моддий мададга муҳтож аҳоли қатламларини (нафақахўрлар, талаба-ёшлар, ўқитувчилар, тарбиячилар, медицина ходимлари ва ҳ.к.) ижтимоий муҳофаза қилиш дастури (агар бўлса) тезда қайта кўриб чиқилсин.
6. Республикада мавжуд ва вужудга келадиган барча норозиликлар қон тўкилмасдан тинч йўл билан ҳал этилсин.
7. 19 январ куни жумҳуриятда мотам куни, деб эълон қилинсин.
«ЭРК» Демократик партияси Бошқарув ҳайъати 1992 йил, 17 январ, Тошкент шаҳри
Биз талабалар шаҳарчасида юз берган воқеаларга кўп ўрин ажратиб ўтирмадик. «Эрк» газетасини 1992 йил 2, 3, 4-сонларида бу воқеалар ҳар томонлама, кенг ёритилган.
VI. ФОРУМ
ЎЗБЕКИСТОН ДЕМОКРАТИК КУЧЛАРИ ФОРУМИ ТАЪСИС МАЖЛИСИ
1992 йил, 28 март куни «Эрк» Демократик партияси ташаббуси билан, биринчи марта, Тошкентда республикадаги партия ва халқ ҳаракатлари ҳамда норасмий сиёсий жамоат ташкилотлари вакилларинингйиғини бўлди.
Олим, ёзувчилар билан бир қаторда, Ўзбекистон халқ депутатлари Шукрулло Мирсаидов, Тойиба Тўлаганова, Самандар Қўқонов, Имом Файзи, Насрулло Саид, Жаҳонгир Маматовлар ҳам иштирок этишди.
Кун тартибидаги биринчи масала – республикадаги ижтимоий-сиёсий вазият ва истиқбол мавзусида «Эрк» Демократик партияси раиси Муҳаммад Солиҳ;
иккинчи масала – иқтисодий бўҳрондан чиқиш йўллари ҳақида иқтисод фанлари доктори, профессор Аҳмаджон Шокиров;
учинчи масала – «Ўзбекистон истиқболлари» дастурини яратиш ва шу мақсадда ҳамкорлик ва миллий бирдамлик кенгашини тузиш ҳақида Ноосфера институти президенти Зоҳид Исроилoв маъруза қилдилар.
