Қийин вазиятга тушганлар ҳақида
Урганчдаги ТВ АЛС шаҳар марказиидаги «Матбуот уйи»да жойлашганди. Бир куни ишга келсам, бинони минглаб одам ўраб олган. Одамларнинг қўлларида чамадон. Минг сўм тўласак чет элга ишга кетарканмиз» дея қатъий ишонишган. Энди «Матбуот уйи» 9 қават бино.
Қандайдир апрс фирма очиб шу бинодан офис олиб «Ким минг сўм тўласа Канада ва Австраиляга ишга юбораман ойлиги беш минг доллар» деб фейк эълон берган.
Яхшиям бу эълонни бизни канал бермаган. Чунки бу апрс одамларни пулини олиб, эртаси Қозоғистонга қочиб кетди.
«Қийин вазиятга тушган» одамлар бир ҳафтача дод вой қилиб юриб пули куйганига рози бўлиб қолишаверди. Алданганлар орасида олий маълумотли ўқитувчи, фан кандидати ҳатто врачлар ҳам бор эди.
Одам алданаëтганда миясидаги мантиқ тормозланиб қоларкан.
Лекин одамлар ҳар қандай эълон ва хабарга танқидий қарашни ўрганиши керак.
«Муаммоли ҳолатга тушиб қолган ўзбеклар» ТИВ ва элчихоналар кўмагида давлат ҳисобидан уйига қайтарилаëтганини тез-тез эшитамиз.
Кимдир «Билмай тўртта давлатни кесиб ўтиб, Сурияга бориб тўртта эрдан саккизта бача орттирган», кимдир билмай бачасини Мисрга диний ўқишга жойлайман деб педофил қўлига берган. Кимдир ҳар рейсига юз берар экан деб Дубайга жалаблик қилишга борса, эллик ҳам тўламагани учун» қийин ҳолатга тушган».
Давлат бу «қийин холатга тушган лўхларни «орқасида тургани» яхши. Лекин одамда масъулият ва қилган ишига жавибгарлик ҳисси ҳам бўлиши керак.
Ван вей тикет (бир томонга билет) олиб ашағларга бориб ўйнаб кулиб бўлгач «қийин аҳволга тушдим» дея консулликка заява қилиб қайтиш билетини текинга туширганлар ҳам ашинча.
Хуллас, Ўзбекистоннинг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонасига бир гуруҳ ўзбеклар Мьянмада «қийин аҳволга тушиб қолгани, иш берувчи билан моши пишмганини» рўкач қилиб ва ватанга қайтишда ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Албатта саҳоватли давлат бу «қийин аҳволга тушган» саргардонларни едириб-ичириб, аллада азиз тўрвада майиз қилиб Ўзбекистонга қайтарди.
Булар икки ҳафта Ўзбекистонда онтарилиб ëтиб, яна Мьянмага қайтиб бориб «аши пулди бероуринг, ака. Биз рози» деб яна «қийин аҳволга» тушиб кетади.
Мендан ойтш.
Рассом Туз саҳифасидан
