Россия Туркиянинг помидор ортилган кемасига ҳужум қилди
12 декабрь куни Россий ҳарбий кучлари Қора денгиз акваториясида Туркиянинг озиқ овқат маҳсулотлари ортилган кемасига ракета билан зарба берди.
Туркияга тегишли бўлган «Kuruoglu» савдо кемаси бортида бир неча манбаларга кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, помидор бўлган.
Хабарларда айтилишича, кема Россия Федерацияси Қуролли Кучлари томонидан учирилган ракета билан нишонга олинган. Оқибатда кеманинг корпусига зарар етган, лекин экипаж аъзолари орасида жиддий жабрланганлар йўқлиги маълум қилинмоқда.
Туркия Ташқи ишлар вазирлиги инцидент юзасидан норозилик билдириб, бу ҳаракатни халқаро ҳуқуқни бузиш ва савдо кемаларининг хавфсизлигига таҳдид деб баҳолади. Расмий Анқара бу масалада тезкор тушунтириш ва кафолат талаб қилган.
Расмий Москва бу ҳодиса юзасидан аниқ ва очиқ изоҳ бермаган. Айрим ҳарбий манбалар нишон «хато» олингани оқибатида воқеа содир бўлганини изоҳларда билдирмоқда, бироқ бу иддаолар ҳам расман тасдиқланмаган.
Бундай воқеалар халқаро муносабатлардаги кескинликни ошириб, озиқ-овқат етказиб бериш занжирларига салбий таъсир кўрсатиши таъкидланмоқда.
