пайшанба,
8 январ 2026
8 январ 2026
Россия Украинани Венесуэлага «алмашишни» таклиф қилган
АҚШ президенти Дональд Трампнинг Россия ва Европа бўйича собиқ маслаҳатчиси Фиона Хиллнинг сўзларига кўра, ҳали 2019 йилдаёқ Россия расмийлари Вашингтонга норасмий равишда келишув таклиф қилишган: АҚШ Венесуэлада истаган ишини қилади, Москва эса Украинада «нима хоҳласа шуни» амалга оширади. Бу ҳақда The Kyiv Independent нашри ёзмоқда.
Хиллнинг айтишича, таклифлар норасмий характерда бўлган: «Гўёки, сизда ўз Монро доктринангиз бор. Сизнинг «орқа ҳовлингиздан» чиқиб кетишимизни хоҳлайсиз. Хўш, бизда ҳам бунинг ўз варианти бор. Сиз Украинада, яъни бизнинг «орқа ҳовлимизда» турибсиз».
Хилл хоним ушбу ғояни қатъий рад этиш ва Украина савдолашиш предмети эмаслигини тушунтириш учун Москвага махсус юборилганини маълум қилди.
