close
close
UzPoster
12 январ 2026

Элтуз танқидидан кейинги маросимлар туркуми

close

Элтуз судлов органи эмас, прокуратура ҳам эмас. Биз муаммоларни оммага очиқ айтамиз, шунинг учун ёшуллиларга ёқмайдиган энг “ноқулай” нашрмиз. Хўш, Элтуз танқидий мақола эълон қилгач қандай томошалар бўлади?

Бир томонда танқид қилинган корхона ходимлари бурчак-бурчакларда хабарни бир-бирига улашади. Адолат қарор топиб ҳақиқат юзага қалқиганидан кайфият минг градусда, ички овоз билан “Бўлар эканку!” деган мисралар баралла айтилади. (Шу жумла Сирожиддин Саййид овози билан ўқилсин.) 

Қочган ҳам,  қувган ҳам «Худо»  дейди. Бошқа томонда раҳбар жим, жуда бўлса бир мажлис чақириб “турли сариқ нашрларда менга тўхмат қилишди” дея мўлтирайди. Тепадаги узкий круг доирасида айбдорни қидириш маросими очиқ деб эълон қилинади. Жамоага нисбатан турли маъмурий босимлар, ҳужжатбозлик авж олади. Мажлисларда раҳбар ўзининг қанчалар ҳокисор бечора эканидан гапиргандай бўлади, ходимлар ҳам ишонгандай кўринади. Станиславский тирик бўлганда бу икки томонлама томошани кўриб “не верю” дерди.

Учинчи фронт энг қизиғи, бошлиқдан разгон олган пахтакорлар суруви изоҳда Элтузнинг полизига тош отиб, гўрига ғишт қалаб, раҳбарни мақтайди. Вой дод, бу тўхматга қандоқ чидай деб сочларини юлиб ерларга онтарилади. Элтуз танқидий мақолани пулга ёзиб чиғоради дея ўзларини овутади бу галварслар. Бўмаган гап.

Кейин кулминация бошланади: маҳаллий майда-чуйда блогерлар оғзи билан Элтузни ҳақорат қилиш маросими. Танқиддаги фактларни инкор қилиш имконсиз бўлгач, ноиложлик ортидан ҳақорат тўфони бошланади – буни оти катарсис. “Гуллаб-яшнавотган юртимизани кўромисан, ватангадо, капангадо… Биза порахўр бўлсак санга нима, бизани ёзма. Ичимиздан ўтганини фақат иштонимиз билсин. Америкадан пул оласан, масонларга хизмат қиласан, рангли инқилоб қиласан, ЭЛГEБEТE…” шу “мазмундаги” сийқаси чиққан муносабатлар ҳам зериктирди.

Нашримиз шу абсурд томошалар фони билан ўз фаолиятини давом эттиради. Бемаъни маросимлар ўрнига шунчаки ёзилган муаммони ҳал қилиш, эй бошлиқ пийпллар. Оч нафсингни жиловла, мажлисларда сўкинишма, курсига ёпишиб олишма – шунда тақдири азал сени ярлақаб, бахтинг очилади. Бонусига нариги дунёда ҳам комфорт+ шароити сенга мунтазир бўлажак.

Тағин ўқинг
23 апрел 2019
«…воқеадан тахминан бир ҳафтача вақт ўтиб, «қора зона»лар чиғириқларидан ўтиб, “мужик”лигини йўқотмаган Эрих исмли йигит (лақаби “Немис”) ўша Гаррининг ...
5 июн 2017
Элтуз нашри «Президентга мактублар» туркуми остида Республика президенти виртуал қабулхонасига мурожаат этаётган шахсларнинг хатларини эълон қилади. Йил якунида бу ...
30 октябр 2025
Энг кўп ёлланма аскар – Ўзбекистондан Украинадаги босқинчилик урушида Россия Қуролли Кучлари сафида жанг қилган Ўзбекистон ватандошларидан иборат қурбонлар ...
17 январ 2017
Истанбул ҳокими Восип Шоҳин ва Истанбул амният мудири Мустафо Чолишқон 17 январь куни матбуот анжумани ўтказиб, қўлга олинган одамнинг ...
Блоглар
13 январ 2026
Ўзбекистонлик онгсиз мардум Таиландда вояга етмаган қизга секс ҳужум қилишда айбланиб қамоққа олинди. Ўзбекистон ватандоши ...
12 январ 2026
Соловёвнинг Марказий Осиёни оламиз деган алжирашларидан кўпам қўрқмаслик керак. Чунки биз шундоқ ҳам Россиянинг сиёсий ...
11 январ 2026
Ўзи мамсиклик, она эмчагидан ажралмаганлик, сепарация йўқлиги айрим ўзбек эркаклари ва оналарининг триггер жойлари.  Бундан ...