Деновда 11-синф ўқувчиси 9-синфда ўқувчи қизни зўрлаб қўйди
Сурхондарё вилояти Денов туманида жойлашган 64-сонли умумтаълим мактабида 11-синф ўқувчиси Б.С. шу мактабнинг 9-синф ўқувчиси, Н. Ш.ни зўрлаб жинсий алоқа қилган.
Мазкур ҳолат Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ ўта оғир жиноят туркумига киради. Жиноят ҳақида мактаб раҳбарияти хабардор бўлган ва бу бўйича ички ишлар органларига мурожаат қилинган.
Бироқ ҳозирга қадар ушбу воқеа юзасидан жамоатчиликка расмий ва тўлиқ маълумот тақдим этилмаган. Бу эса тергов жараёнининг бориши, унинг очиқлиги ва холислиги масалалари бўйича саволларни келтириб чиқармоқда.
Мавжуд маълумотларга кўра, ҳодиса билан боғлиқ ҳолатлар бўйича терговга қадар текширув ва процессуал ҳаракатлар олиб борилмоқда. Жабрланувчи ва гумонланувчи шахслар вояга етмаганлиги сабабли, иш тафсилотлари чекланган тартибда кўриб чиқилмоқда.
Айни пайтда мазкур мактабда таълим олаётган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари орасида хавотир сақланиб қолмоқда.
