close
close
UzPoster
16 январ 2026

Андижон қўриқлаш бўлими Элтуз мақоласи ортидан тозаланди

close

Андижон қўриқлаш бўлимида иш тақсимоти адолатсиз,  ходимлар ёппасига мажбурий меҳнатга жалб қилинаётгани ҳақидаги Элтуз мақоласи ортидан масъуллар текширув ўтказди. 

Текширув натижасида вилоят қўриқлаш бўлими бошлиғининг ўринбосари ишдан олинди. 

Ходимларнинг Элтузга ёзишича,   Андижон вилояти инспекция (шахсий хавфсизлик) бўлими бошлиғи Дониёрбек ишдан олинди.  Унинг қўпол муомаласи, тазйиқлари ва коррупцияга ботганлиги тасдиқланди.

«Янги бошлиқ Искандар Қўлдошев ҳалол экан. Муомаласи ҳам, асаби ҳам жойида. У порахўр офицерларни тизимдан йўқотиш билан шуғуллана бошлаган эди. Лекин эски бўрилар устун келяпти. Қўлдошев устидан тухматлар ёғиляпти» – дейди ходимлар.

Бу тухматлар Soyalar телеграм каналида тарқалмоқда. Иддаоларга кўра, Қўлдошев Андижон вилояти ИИБ Ахборот хавфсизлик хизматидан бир мулозимга 15 минг доллар пора таклиф қилган. 

«Қўлдошевда пора учун бунча пул йўқ бўлса керак. Ҳам янги келган одам. Шу мансабни олиши билан бунақа хабарлар сизди. Афтидан,  эски порахўр офицерлар коррупционер Дониёрбой қайтишидан умидвор» – дейди ходимлар. 

Мурожаатда «бўри» деб аталган порахўр офицерлар  айнан кимлиги айтилмаган. Элтуз янги раҳбар Искандар Қўлдошев айнан ким билан зиддиятга боргани ҳақида маълумотга эга эмас. Шу билан бирга,  Қўлдошев кимгадир пора узатгани ҳам далилланмаганини таъкидлашимиз лозим.

Тағин ўқинг
2 октябр 2018
Мажбурий ижро бюроси томонидан халқдан ундирилган триллионлаб сўм маблағнинг бир қисми аҳолининг зиммасига юкланган асоссиз қарздорлик бўлиши эҳтимоли жуда ...
6 октябр 2020
6 октябрь тонгида Қирғизистондаги парламент сайлови натижаларидан норози қўзғолончилар давлат ҳокимияти бошқарув маркази бўлган Оқ уйни эгаллашди. Ижтимоий медиада ...
18 апрел 2024
Исроилнинг Суриядаги Эрон ваколатхонасига қилган ҳужумига Теҳрон дронлар ёмғири билан жавоб берди. Ҳозирда кўпчиликни қизиқтираётган савол: Энди нима бўлади? ...
23 май 2018
Президент Мирзиëев 22 май куни Тошкентда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу билан ёпиқ эшиклар ортида гаплашди. Бир соатдан ортиқ ...
Блоглар
15 январ 2026
Полша Ташқи ишлар вазири Радослав Сикорскийнинг «Россияда фашистик давлат мафкураси шаклланди» деган баёноти халқаро сиёсатда ...
14 январ 2026
Ўзини армиясини боқа олмаган Хива хони ўрисни армиясини боққанини тарихда кўрдик. Шу боис Янги Ўзбекикстон ...
13 январ 2026
Ўзбекистонлик онгсиз мардум Таиландда вояга етмаган қизга секс ҳужум қилишда айбланиб қамоққа олинди. Ўзбекистон ватандоши ...