close
close
Асосий мавзулар
17 январ 2026

Рамзаннинг ўғли Адам Қодиров автоҳалокатга учради

close

«Кавказ.Реалии» нашри ўз манбаларига таяниб хабар беришича, Рамзан Қодировнинг ўғли йирик йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг шифохонага ётқизилган. Маълумотларга кўра, Адам Қодиров Грознийдаги Республика клиник шифохонасига ЙТҲдан кейин олиб келинган ва у оғир аҳволда бўлиши мумкин.

Чечен мухолифат ҳаракатига тегишли NIYSO Telegram-канали ёзишича, авария Грозний шаҳрида содир бўлган. Қодиров кортежи, «одатдагидек, юқори тезликда — машина ортидан машина ҳаракатланаётган пайтда, тўсатдан тўсиққа дуч келган. Натижада автомобиллар бир-бирига урила бошлаган».

Кўплаб жабрланганлар орасида яна бир юқори лавозимли чечен раҳбарининг ўғли ҳам бўлиши мумкин, аммо унинг исми ошкор қилинмаган.

Хабарларда таъкидланишича, шифохона яқинидаги проспект ёпиб қўйилган, Грозний шаҳрига кириш жойларида эса автомобил тирбандликлари кузатилмоқда.

Тағин ўқинг
15 август 2025
Бир куни Мажнун (асл исми Қайс) йўлда Лайлининг итини кўриб қолди. Севгилимнинг итини бир эркалай деб Мажнун итнинг ëнига  ...
28 январ 2019
24 январь куни Нукусда Жумамуратовлар оиласида туғилган уч эгизак қизга президент исмлари берилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» газетаси хабар ...
22 ноябр 2016
Шундай иштиёқни билдирганлар орасида 68 яшар фарғоналик фермер, 63 яшар хоразмлик пенсионер, андижонлик новвой бор. Жумладан, фарғоналик кекса фермер ...
20 январ 2024
Салом қадрли мухлислар бугун 23 январ, Элтуз ўзининг кундалик кўрсатувларини давом эттиради. Пойтахт вилоятининг Оққўрғон туманида 35 ёшли ва ...
Блоглар
15 январ 2026
Полша Ташқи ишлар вазири Радослав Сикорскийнинг «Россияда фашистик давлат мафкураси шаклланди» деган баёноти халқаро сиёсатда ...
14 январ 2026
Ўзини армиясини боқа олмаган Хива хони ўрисни армиясини боққанини тарихда кўрдик. Шу боис Янги Ўзбекикстон ...
13 январ 2026
Ўзбекистонлик онгсиз мардум Таиландда вояга етмаган қизга секс ҳужум қилишда айбланиб қамоққа олинди. Ўзбекистон ватандоши ...