close
close
Асосий мавзулар
16 апрел 2025

Адолатни Учқўрғондан кўрсатган суд тизими 3-қисм

close

Жавобгарликка тортилсин

Аслида фармон талабларига амал қилмаган назорат органларининг мансабдор шахслари тадбиркорлик субъектлари рухсатсиз текширилганлиги ва уларнинг хўжалик фаолиятига ноқонуний аралашилганлиги учун етказилган иқтисодий зарарнинг ўрни қопланган ҳолда жавобгарликка, ҳатто жиноий жавобгарликка ҳам тортилиши лозим. Бу қонун талаби.

Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизими Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси тасарруфидан Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тасарруфига ўтказилганлигига умуман амал қилинмаган.

Прокуратура терговчини буни билмаса ҳам керак.

Ишни юритган терговчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 15-сентябрдаги “Тадбиркорлик субъектлари учун маъмурий ва солиқ юкини янада камайтириш, бизнеснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6314-сонли Фармон талабларига амал қилмаган.

Терговчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 13-сентябрдаги “Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-374-сонли қарорида белгиланган талабларига амал қилинмаган

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатга олинмаган.

Демак, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида мазкур тизимда рўйхатга олинмаган текширувларни ўтказиш ноқонуний ҳисобланади!

Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширувлари ташаббуси билан чиқиш тегишли тадбиркорлик субъекти томонидан қонунчилик бузилиши содир этилиши хавфи даражасидан келиб чиққан ҳолда хавфни таҳлил этиш натижалари асосида назорат қилувчи органлар томонидан белгиланган тартибида, яъни юқорида қайд этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида амалга оширилмаган.

Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширувларини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилувчи органлар томонидан текширувлар ўтказилишининг қонунийлиги устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан амалга оширилмаган.

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган барча текширувлари Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олинмаган.

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг ўтказилган текширувлари натижалари назорат қилувчи органлар томонидан текширувлар тугатилгандан кейин уч кун ичида Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимига киритилмаган.

Демак, тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олинмагани учун ўтказилган текширувлари қонунга хилофдир.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси 1-моддасига мувофиқ, жиноят ишларини юритишнинг ушбу Кодексда белгиланган тартиби барча судлар, прокуратура, тергов, суриштирув органлари, адвокатура, шунингдек фуқаролар учун ягона ҳамда мажбурийдир.

ЎР ЖПК 22-моддасига кўра, терговчи, прокурор жиноят юз берганлигини, унинг содир этилишида ким айбдорлигини, шунингдек у билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши шарт.

Прокуратура терговчиси томонидан мазкур қонун талабларига амал қилинмаган.

Судлар, прокуратура, тергов, суриштирув органлари, адвокатура, шунингдек фуқаролар мазкур қонун талабига қатъий амал қилишлари шарт, ҳеч ким қонунни ўзи ҳохлаганича талқин қилиши ва тадбиқ этишга ҳақли эмас.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосарининг 2022-йил 10-июндаги жиноят иши қўзғатиш ҳақидаги қарорида “Асака ёғ” акционерлик жамияти таъсисчилари, мансабдор шахслари ва бошқалар жамиятнинг жуда кўп миқдордаги мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилишда ифодаланган жиноятни қуйидаги ҳолатда содир қилишганлиги кўрсатилган, хусусан: жамият мансабдор шахслари мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, “Асака ёғ” акциодорлик жамияти ҳамда “Трастбанк” хусусий акциодорлик банкининг Андижон филиали ўртасида 2022-йил 3-февралда тузилган шартномага кўра, банкдан 18 ой муддатга, 6,5 фоиз устама тўлаш шарти билан олинган 4 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағи эвазига жорий йилнинг 31-январидан 13-мартига қадар биржа савдолари орқали 70 та ҳолатда

“EXPO COLOR PRINT TEXT”, “BAXODIR LOGON TEXTIL”, “GLOBAL TEXTIL SOLUTIONS”, “RUSUZBEKTEKS”, “LUX YAN TEX”, “NAMANGAN PAXTA TEKS”, “TOSHBULOQ TEKS”, “SURXON COTTON TEXTILE CLUSTER”, “SAHOVAT TEKS CLUSTER”, “MUSAVARTEX”, “BST CLUSTER AGROKOMPLEKS”, “TCT AGRO CLUSTER”, “XO`JAOBOD FAYZ-M”, “WBW ROMITEX”, “МЕРГАН ТЕКС”, “ЧУСТ ТУМАН ЭЛИТА УРУҒЧИЛИК ХЎЖАЛИГИ”, “УЙЧИ ЭЛИТА УРУҒЧИЛИК” МЧЖ, “HAMZA EXPO ART TEXTIL”хусусий корхонасидан 48,3 млрд сўмлик 11.038 тонна чигит харид қилиниб, ундан жами 54,4 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлсада, ушбу маҳсулотларни шартнома, юк хати ва бошқа тегишли ҳужжатларсиз жамиятдан олиб чиқиб кетиб ҳамда уларни ўзларининг шахсий манфаатлари йўлида сарфлаб юбориб, жамиятнинг 54,4 млрд сўмлик, жуда кўп миқдордаги мулкларини ўзлаштириш йўли билан талон торож қилишганлиги қайд этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокурор ўринбосари ЖПК нинг бир нечта моддалари (ЖПК 321, 322, 325-моддасининг 2-қисми)га асосланиб, “Асака ёғ” акционерлик жамияти мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 167-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

(Эътибор беринг: қарорнинг кириш қисмида “ “Асака ёғ” акционерлик жамияти таъсисчилари, мансабдор шахслари ва бошқалар жамиятнинг жуда кўп миқдордаги мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиш”ганлиги қайд этилган бир вазиятда қарор қисмида “таъсисчилар” “ва бошқалар” сўзлари шубхали тарзда тушириб қолдирилган. Бу эса ўз навбатида келгусида дастлабки тергов ҳаракатларини фақат ва фақат бир томонлама олиб борилишига замин яратган.)

Жиноят иши 2021-йил (аслида 2022-йил бўлиши керак) 16-июнда Андижон вилоят прокуратураси 21-бўлим терговчиси Н.Одилов томонидан иш юритувига олиниб, дастлабки тергов ҳаракатларига киришилган.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси 382-моддаси 3-қисмининг 11, 19-бандларида прокурор прокуратура терговчиси юритувидаги ишлар юзасидан жиноятларни очиш ва жиноят содир этган шахсларни аниқлаш учун зарур чораларни кўриш тўғрисида кўрсатмалар бериши;прокурорнинг ушбу Кодекс (ЖПК) да назарда тутилган тартибга мувофиқ дастлабки тергов органларига ишларни қўзғатиш ва тергов қилиш билан боғлиқ бўлган кўрсатмалари ана шу органлар учун мажбурийлиги белгиланган.

Ушбу қонун талабидан келиб чиқиб, Андижон вилоят прокуратура уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш бўлиши бошлиғи, адлия кичик маслаҳатчиси З.Ф.Бойзоқовнинг 2022-йил 8-августдаги 21/83-22-рақамли “ЁЗМА КЎРСАТМАСИ” айнан мазкур иш бўйича Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси 1871-моддасининг 2-қисмига мутлоқо мас тарзда тадбиркорлик субъектини тафтиш қилишда фақат унинг қонунчиликни бузганлиги фактлари бўйича қўзғатилган жиноят иши доирасида амалга оширилиб, тафтишга тадбиркорлик субъектининг фақат қўзғатилган жиноят иши билан боғлиқ фаолияти қамраб олинганлиги қайд этилиб, айрим тергов ҳаракатларини ўтказиш юзасидан мажбурий кўрсатма берилган.

Жиноят иши 2022-йил 19-сентябрда 21-96568/21-рақамли хат билан назорат тартибида ўрганиб чиқиш учун Бош прокуратурага юборилган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи, адлия катта маслаҳатчиси Л.А.Жаловнинг 2022-йил 26-сентябрдаги 19/10-22-343-рақамли “Кўрсатма”сида Т.Шамшиддиновнинг кўрсатувида жамиятнинг фаолиятини юритиш учун банкдан олинган 4 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағининг 3.663.600 АҚШ доллари қисмини ким, қачон ва қай тартибда олганлигини кўрсатиб, “Азиз хожи” ҳисобида маҳсулот ҳисобидан тушган 28 млрд сўм (2.545.455 АҚШ доллари) маблағ сақланаётганлигини ҳамда И.Абдурахманов, Х.Рахматуллаев ва С.Сайфутдинов “Алфа Фарход” МЧЖнинг 18.093.999.000 сўмлик махсулотларини олиб чиқиб кетиб, талон-торож қилишганлигини қайд этиб, мазкур важлар тергов ҳаракатлари жараёнида етарлича ўрганилмаганилиги кўрсатилган.

Ҳамда келгуси тергов ҳаракатлари давомида Т.Шамшиддиновнинг важларини мутахассиси иштирокида текширилиб, жиноят ишининг мазкур қисми бўйича қонуний қарор қабул қилиш лозимлиги кўрсатилган.

Бир томонлама малакасиз тергов бироқ, прокуратура терговчиси Бош прокуратуранинг қонуний ва мажбурий бўлган кўрсатмасини умуман бажармай, тергов ҳаракатларини фақат ва фақат бир томонлама олиб борган.

Терговчи ўзининг мазкур ҳаракатлари билан тергов органлари учун ягона ҳамда мажбурий бўлган, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси 22-моддасида белгиланган ҳақиқатни аниқлаш принципи, яъни терговчи жиноят юз берганлигини, унинг содир этилишида ким айбдорлигини, шунингдек, у билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши шартлиги; иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши кераклиги; ишда юзага келадиган ҳар қандай масалани ҳал қилишда айбланувчини ёки судланувчини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган ҳолатлар аниқланиши ва ҳисобга олиниши лозимлиги талабларига умуман амал қилмаган.

Бунинг натижасида, мазкур ишда “буюртмачи” ролини ўйнаган шахсларнинг ўзлари қайд этилган жиноятни содир этганиклари жиноят иши ҳужжатларида аниқ ва равшан кўриниб, исботланиб турибди.

Т.Шамшиддиновнинг дастлабки терговдаги ва судга берган ёзма кўрсатувидаги жамиятнинг фаолиятини юритиш учун банкдан олинган 4 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағининг 3.663.600 АҚШ доллари қисмини ким, қачон ва қай тартибда олганлиги, “Азиз хожи” (Рўзиев Азиз) ҳисобида маҳсулот ҳисобидан тушган 28 млрд сўм (2.545.455 АҚШ доллари) маблағ сақланаётганлиги; И.Абдурахманов, Х.Рахматуллаев ва С.Сайфутдиновнинг “Алфа Фарход” МЧЖнинг 18.093.999.000 сўмлик махсулотларини олиб чиқиб кетиб, талон-торож қилишганлиги ўз исботини топмоқда.

Энди “жиноят иши” доирасида “жиноят натижасида етказилган моддий зарар” деб баҳоланаётган суммани ишдаги ҳужжатлар ва судда аниқланган ҳамда исботланган маълумотлар бўйича таҳлил қиламиз:

Айблов хулосасида “Асака-ёғ” АЖнинг молия-хўжалик фаолияти юзасидан ўтказилган солиқ аудити бўйича “дастлаб” ва “кейинги” ўтказилган текширишда қуйидагилар кўрсатилган:

2022 йил 25 июлдаги нархга асосан ҚҚС билан 52.529.360.700 сўм (ҚҚС сиз 45.677.705.000 сўм) ва 2022 йил 30 декабрдаги нархга асосан ҚҚС билан

55.523.646.400 сўм (ҚҚС сиз 48.281.431.800 сўм) камомад аниқланган.

Тағин ўқинг
11 декабр 2017
Ëшлар иттифоқи кафиллиги остида жиноятчилар суд залидан озод қилинмоқда. Лекин бу кафиллик шу йилнинг 27 сентябрида қамоққа олинган журналист ...
3 август 2021
Cамарқанднинг Ургут тумани Ғўс қишлоғида 21 июль куни бошланган норозилик ғалаёни 4 кун давом этди, автоматлар билан қуролланган кучишлатар ...
4 июл 2019
Фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро суди 3 июль куни ака- ука журналист Бобожоновлар даъвоси юзасидан Урганч тумани ҳокимлиги ҳамда ...
26 апрел 2021
Президент Шавкат Мирзиёевнинг кенжа куёви Отабек Умаров Ўзбекистонга қайтди. Бу ҳақда актёр Дилшодбек Каттабеков ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди. ...
Блоглар
8 апрел 2025
Бошқирдистоннинг Ay Yola мусиқа гуруҳи яратган Homay қўшиғи туркий халқлар суперхитига айланди ва Shazam рейтинги ...
28 март 2025
Ўзбек блогосфераси ҳақиқий жиннихонага айланди. Ишсиз, пулсиз қолган бирор бекорчи ёнига ўзига ўхшаган бекорчини олиб, ...
24 март 2025
Сўнгида Турк халқи уйғонди. Тек миллат ўлароқ бутунлашди. Ҳақсизликларга, халқнинг қонини ичиб нонини яримта қилаëтганларга¸ ...