close
close
Асосий мавзулар
7 сентябр 2025

Ўзбек фермери: «Ҳақиқат айтилишини истайман»

close

«Бу суҳбатни бошлашдан олдин айтиб қўймоқчиманки, агар мен эртага тирик бўлсам ҳам, ёки мени эртага ҳибсга олишса ҳам, ёхуд ғойиб бўлиб қолсам, бунинг жавобгарлиги Шаҳрисабз тумани ҳокими Самад Хасанов зиммасида бўлади. Мени умидсизликка солган шу киши. Агар эртага мен ўлиб қолсам, ҳақиқат айтилишини истайман».

«Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбек форум» ташкилоти шаҳрисабзлик фермер Шавкат Қудратов билан суҳбатлашди. У Шаҳрисабз тумани ҳокими Самад Хасанов ҳақида танқидий постлар ёзганидан сўнг чорасиз аҳволга тушиб қолганини баён қилди. Ҳоким фермерга нисбатан шахсий адоват бошлаб, унинг ғалла ва пахта майдонларига суғориш учун сув бермасликни буюрган ва натижада, бу ғалла ҳосилининг қисман йўқотилиши ва фермернинг қарздор бўлиб қолишига олиб келган.

Жорий йил февраль ойида Шавкат Қудратов ўзининг тумандоши, ҳамда яқин таниши бўлган фермер Дилшод Сатторовнинг ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар топганидан сўнг фермерлар учун Телеграм гуруҳда ўта ҳиссий пост ёзиб қолдирган. 

Қудратовнинг постига кўра, уйида ўзини осиб жонига қасд қилган Дилшод Сатторов таҳдидлар ва омма олдидаги ҳақоратларга дош бера олмаган, шунингдек кўплаб фермерлар ҳокимиятдаги йиғилишида ҳоким Самадов Сатторовни қандай ҳақоратлаб, дашном берганини кўришган.

Аслида, фермернинг ўз жонига қасд қилишида ҳокимни айбдор деб билган ягона одам Шавкат Қудратов эмас. Отасининг ўлими куни Дилшод Сатторовнинг қизи ҳам отаси омма олдидаги ҳақоратларга чидай олмагани ҳақида бир неча пост ёзди. Бир неча кун ўтгач, у постларини ўчириб ташлади, аммо ёзувларининг скриншотлари сақланиб қолган.

Қудратовнинг «Ўзбек форум»га айтишича, кўп фермерлар шикоят қилишдан қўрқишади. Ҳоким эса пахта ҳосили кўрсаткичларини сохталаштириш билан шуғулланиб, ерларида бошқа экин етиштирувчи фермерлардан ҳам ғалласини мажбуран тортиб олади. Қонунга кўра, фермерлар ер майдонининг 10 фоизини бошқа экинларга ажратиши мумкин, аммо ҳоким тумандаги фермерлардан фақат пахта ва ғалла экишни талаб қилади.

«

Бу йил ҳоким буйруғи билан буғдойимни суғориш учун бир томчи ҳам сув ололмадим, натижада ҳосил барбод бўлди. Пахтани суғориш учун эса фақат бир марта сув берилди, энди эса [ер ижара шартномасида белгиланган] пахта режасини бажара оламанми-йўқми, билмайман».

Муаммолар шу билан тугамади. Фермернинг айтишича, 2025 йил 25 май куни ЙПХ инспекторлари унинг уйига юк машинаси билан келиб, ҳеч қандай ҳужжат кўрсатмасдан фермернинг автомобилини олиб кетишган. 

Уларнинг тушунтиришига кўра, фермер пилла режасини бажармагани ортидан ҳоким унинг машинасини мусодара қилиш ҳақида буйруқ берган. Кўплаб қўшнилар кўз ўнгида автомобилни олиб кетишган бўлса-да, улар фермерга ҳеч қандай мусодара ҳужжати бермасдан, ўз ҳаракатларини ҳоким Хасановнинг оғзаки буйруғи билан изоҳлашган.

Тағин ўқинг
2 май 2018
1 май куни Туркия президенти Режаб Тойиб Эрдўғоннинг Ўзбекистонга расмий сафари ниҳоясига етди. Ўзбекистоннинг Туркий тилли давлатлар кенгашига қўшилгани ...
17 январ 2019
ДХХ раҳбари Ихтиёр Абдуллаев, собиқ КГБ мулозимлари билан президент Мирзиёев ўртасида тобора авж олган кўрпаости урушига оид ушбу видеодаги ...
16 январ 2017
Ҳар нарсадан ҳикмат излайдиган халқмиз. Аввалги президентнинг ҳар бир гапидан ҳикмат излайвериб чарчамаган эканмиз шекилли, Тошкент давлат ўзбек тили ...
Блоглар
10 сентябр 2025
Сўнгги вақтларда деярли ҳар куни ҳоким ёки ҳоким ўринбосарлари пора олгани сабаб қўлга олингани ҳақида ...
3 сентябр 2025
Рахматлик  отамдан  «неча ëшдасиз» деб сўрасам » ҳаққийсизми ëки документда ëзилганими» деб жавоб берарди. Отам ...
29 август 2025
Юксак дидли шоир дўстимиз  Болтабой Бегматовнинг маддох шоирларга эътирози: Шоирлар пойтахтга кўчиб кетдилар, Отиз сенга ...