close
close
ART-DURBIN
29 август 2025

«Эл ва тузинг билан бирга бўл!»

close

Юксак дидли шоир дўстимиз  Болтабой Бегматовнинг маддох шоирларга эътирози:

Шоирлар пойтахтга кўчиб кетдилар,

Отиз сенга қолди, чел сенга қолди.

Шоирлар пойтахтни макон этдилар, 

Қақраган ариқлар, кўл сенга қолди.

Қолди қум, туз босган, бемор далалар,

Чорва сенга қолди, чўл сенга қолди.

Қолди содда, танти, жўмард болалар,

Кетмон сенга қолди, бел сенга қолди.

Юрак каби яқин, жигардек қиймас, 

Сабр, матонатли эл қолди сенга.

Шижоатли, лекин осонни суймас,

Мўъмин ва камсуқум феъл қолди сенга.

Сен-чи, қочолмайсан пойтахтга илло,

Меҳринг узолмайсан шу она ердан.

Енгинг шимарасан айтиб, «Бисмилло!»

Куйлагинг оқарар шўр таъм тердан.

Тонгдан шомга қадар билмайсан тиним,

Боладай қувнайсан, ризқ-рўз яратиб.

Юрагингдаги шашт сўнмасин, иним!

Юрма ҳасад этиб, юрма қаҳр этиб!

Қўявер, шоирлар турсин шаҳарда,

Сен кетмон, ўроғинг, белинг билан бўл!

Бахт шаҳарда эмас, меҳнат, меҳрда,

Сен шу дала-тузинг, элинг билан бўл!

Болтабой Бегматов

Тағин ўқинг
13 март 2023
«Елтуз» каналида ўз видеоблогини юритаётган АҚШда яшаётган 70 ёшли қишлоқ хўжалиги мутахассиси Исмоил Оспанов апрел ойида кутилаётган Конституцияга ўзгартириш ...
17 феврал 2022
(Рассом Туз ҳикоялари. Давоми, боши ўтган сонларда) Кутилмаган таклиф (Рассом Туз ҳикоялари. Давоми. Боши ўткан сонларда)10 март сешанба куни ...
12 июл 2017
Фарғона вилоятининг барча туманларидаги аксарият мактабларнинг ўқитувчилари баклашка (салқин ичимликлардан бўшаган елим идиш) йиғишга мажбурланмоқда. «Бизнинг мактабимизга бир кунда ...
11 январ 2016
“Ҳуқуқ” нашрининг ёзишича, беш фарзанднинг онаси Холида Зарипова, Шарифжон Бурхонов шахс билан шаръий никоҳ асосида яшаб келган. У олтинчи ...
Блоглар
3 сентябр 2025
Рахматлик  отамдан  «неча ëшдасиз» деб сўрасам » ҳаққийсизми ëки документда ëзилганими» деб жавоб берарди. Отам ...
29 август 2025
Юксак дидли шоир дўстимиз  Болтабой Бегматовнинг маддох шоирларга эътирози: Шоирлар пойтахтга кўчиб кетдилар, Отиз сенга ...
17 август 2025
Ғарб етакчисининг Россия диктатори билан ҳар қандай учрашуви автоматик равишда уни дунё ҳамжамияти назарида «тенг ...