якшанба,
16 ноябр 2025
16 ноябр 2025
Россияликларга гўрга киргунча ишлаш таклиф қилинди
Россия Давлат Думаси яна барча муаммоларни ҳал қилувчи оддий ечим топди: 70 ва 75 ёшда пенсияга чиқиш.
Депутат Бессараб буни хурсандчилик билан тушунтириб, бу ҳолда келгусидаги (!) тўловларни “икки баравар ошириш мумкин”лигини айтди.
Агар билсангиз, 2023 йилги маълумотларга кўра, Россияда ўртача кутилаётган умр давомийлиги 73,41 ёшни ташкил этди. 75 ёшгача ишлаш таклиф қилинаётган эркаклар, ўртача ҳисобда, бу ёшгача ҳам етиб бормайдилар.
