close
close
Анонс
16 ноябр 2025

Россияда Ўзбекистоннинг ҳайдовчилик гувоҳномаси тан олинмаслиги мумкин 

close

Россия Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин мигрантларга янги чекловлар қўйилиши ҳақида гапирди. Энди ўзбекистонлик мигрантларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари тан олинмаслиги мумкин.

Бундан буён фақат рус тили давлат тили деб эътироф этилган давлатларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари тан олинади. Демак, Россия Ўзбекистонда рус тилини давлат тили сифатида тан олишимизни истайди. Мақсад – тил воситасида ўз вассаларини белгилаш. Рус тили Ўзбекистонда расмий мақомга эга бўлсагина ҳужжатлар масаласи енгиллашади. Демак, Россия ўз тилини босим қуролига айлантирди.

Володинга кўра, ҳозирда Қозоғистон, Беларус, Қирғизистон ва Тожикистон ҳайдовчилик гувоҳномалари Россияда чекловсиз амал қилади. Ушбу рўйхатга кирмаган давлатлар, хусусан Ўзбекистон ҳайдовчилик гувоҳномалари эса эндиликда Россия ҳудудида ҳақиқий кучга эга бўлмаслиги мумкин.

Ўзбекистон Россия қаршисида бўйин эгиб тил воситасида Россия ҳукмронлигини тан олмаса, фуқароларимиз Россияда транспорт бошқариш учун алоҳида тартибда имтиҳон топширишга мажбур бўлади. Бу эса юз минглаб меҳнат мигрантлари учун қўшимча вақт, маблағ ва ҳужжат ишлари дегани.

Ҳозир хат-саводи яхши, тил кўникмаси бор бўлган кўплаб ўзбекистонликлар меҳнат миграцияси учун Жанубий Корея, Европа иттифоқи, АҚШ ва Канадага йўл олади. Бу мамлакатларда маошлар анча юқори, меҳнат шарт-шароитлари яхши, инсон ҳуқуқлари кафолатланган. Россияда эса шовинизм урчиган, Россия жамияти мигрантларга «учинчи сорт» каби муносабатда бўлади. Россияда юз бераётган миллатчилик, ҳақорат ва зўравонлик ҳолатларининг видеолари кунда, кунора тарқалади.

Россия мигрантларга шарт-шароит, Европа ёки ривожланган Осиё мамлакатлари каби ойлик, инсон ҳуқуқлари таъминотини кафолатламайди, буни асло истамайди.

Шу ҳолига мигрантларни қалқон қилиб ҳар сафар Ўзбекистондан итоат талаб қилиши 90 йиллардаги «братва» муомаласини эслатяпти. Россия ҳукумати Ўзбекистонга нисбатан талаб ва босимни оширгани сари ўзининг қанчалар аламзада, ожиз эканини ошкор қилиб қўйяпти.

Тағин ўқинг
22 феврал 2023
Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Дастлабки шикоят Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманидан. Автомобил эгаси йўлларнинг аҳволидан ...
20 март 2017
18 март куни Туркиянинг турли шаҳарларида 76 та яширин фоҳишахона очган Ўзбекистон ватандоши 36 яшар Мадина Шукурова Истанбул Ота-Турк ...
22 март 2017
Йил бошида Истанбулнинг Reina тунги клубидаги қирғин ва ўтган йилнинг ëзида ўзбек ватандошидан 1 миллион 900 минг доллар пулнинг ...
3 октябр 2018
Япониянинг NHK, TBS ва JNN ахборот манбалари хабарига кўра, Ўзбекистон фуқароси, Андижон вилоятида туғилган ва Япониядаги касб-ҳунар коллежида чет ...
Блоглар
18 ноябр 2025
Яқинда укам милицияга, аниқроғи, учаска нозирига ариза билан мурожаат қилган эди. Ариза мазмуни хақорат қилиш. ...
15 ноябр 2025
1988 йили Урганчда ўтириб Америка овози радиоси  орқали АҚШ президенти Роналд Рейган нутқини тинглаб энтиккан ...
14 ноябр 2025
Шовотликлар «эмиш» яъни она эмчагини эмиш сўзини «амиш» деб ишлатади. АҚШда эса «амишлар» – бу ...