Тошкент ҳавосининг бузилиши қайд этилди
Жорий йилнинг 16 ноябрь куни кечқурун Ўзгидромет Тошкент атмосферасининг бузилиши меъёридан ошгани ҳақида хабар берди майда заррачалар миқдори меъёрдан бир неча баравар ошди. Бу ҳақда хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳрининг атмосфера ҳавосидаги PM10 майда дисперсли заррачалар миқдори 373 мкг/м3 ни ташкил этган, бу рухсат этилган меъёрлардан 1.2 марта кўп. PM 2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори 202 мкг/м3 ни ташкил этган. Бу рухсат этилган меъёрлардан 3.4 марта кўпдир.
Агентликка кўра, ифлослантирувчи моддалар миқдори SanQ ва N 0053-23 рухсат этилган меъёрлари билан таққосланади. Кўрсаткичларнинг ошишига ҳарорат ўзгариши ҳам сабаб бўлган. Ҳароратнинг кескин ўзгариши инверсия жараёнини келтириб чиқаради, бу эса майда заррачаларнинг тўпланишига ва атмосфера ҳавосидаги концентрациясининг ошишига олиб келади.
“Бундай об-ҳаво шароити Республика бўйлаб бир неча кун давомида сақланиб қолади. Республикамиз аҳолиси ҳамда меҳмонларидан эҳтиёт чораларини кўришларини сўраймиз. Очиқ ҳаводаги фаолиятларини қисқартиришлари, ташқарига чиққанда ниқоб тақишлари тавсия этилади”, дейилади хабарда.
