close
close
ART-DURBIN
14 ноябр 2025

Хоразмдаги Авесто музейи ёпиладими?

close

Хоразм бир вақтлар зардуштийлик пойтахти бўлган. Зардуштийлар муқаддас китоби – “Авасто”да баён қилинган воқеалар асосан, “Арианам Вайжа” мамлакатида, яъни олимлар томонидан “Катта Хоразм” деб аталган давлатда рўй беради.

Бу давлат Бохтар, Марғиёна, Сўғдиёна ва Хоразмни ўз ичига олган.

Ушбу таълимот асосчиси Зартушт бўлиб, у ўз таълимотини жамиятда яшовчи ҳар қандай синф вакиллари орасида қўрқмасдан тарқатиб ўзининг ҳақлигини исботлай олган.

Эрамиздан олдинги 8 аср охирида дунёга келган Зартушт Қуйи Амударё ҳудудида яшаган.

Зардушт таълимотида инсоннинг яратилишдан мақсади – фаровонлик,  ўзининг ва ўзгалар бахтига интилишидир.

«Тўғри фикр», «тўғри сўз» ва «тўғри амал» зардуштийлик асосидир.

Камолот чўққисини забт этиш ва абадий саодатга эришиш учун Зардушт ўз издошларини дунёга, шод-хуррамликка ва шонли ҳаётга боғланиб қолишдан тўхтатмайди.

12 минг қорамол пўстига ëзилган «Авасто» китоби Хоразмда яратилган.

Бундан 22 йил олдин ЮНЕСКО қарорига кўра, Урганчда «Авесто»га монумент ўрантилди ва атрофида боғ ва музей барпо қилинди.

Ўзбекистоннинг ислом ишғолидан олдинги осори атиқалари, топиноқ ва сиғиноқларини қадрлаш мамлакат тарихини тугал билиш учун зарур.

Миср, Туркия каби мусулмонлар яшайдиган давлатлар ва Саудияда ҳам исломдан олдинги архитектура ëдгорликлари авайлаб сақланмоқда.

Бир муддат Сурия ва Ироқ ҳудудларини ишғол қилган ИШИД жангарилари ўз назарида ширк бўлган қадимий обидаларни портлатишган эди.

Айни шаклда Толибон Бомиëндаги Будда ҳайкалини портлатган эди.

Кейинги пайтларда Ўзбекистон раҳбариятига таъсир ўтказишга уринаëтган консерватив диний руҳонийлар мамлакатнинг исломдан олдинги тарихига оид осори атиқлари ва обоидаларни йўқ қилиш пайида бўлишмоқда.

Бухородаги қадимий қуриган тут дарахти муфтий буйруғи билан “соф Исломга” тўғри келмагани учун олиб ташлангани бунга мисолдир.

Бу мантиқдан келиб чиқилса, Самарқанддаги Шердор мадрасасини ҳам бузиш лозим.

Чунки мадраса пештоқидаги қуëш тасвири зардуштийлик тимсолидир.

Шу кунларда Хоразмдаги авесто боғи ва музейи тугатилиб, ўрни маҳаллий тадбиркорларга уй қуриш учун берилади деган гап чиқди.

Бу тўғрими?

22 йилдан бери Авесто музейига раҳбарлик қилиб келаëтган 82 яшар Комил Нуржоновга бур савол билан мурожаат қилдик.

Ўткан аср охирларида ўзбек шоири Мирзо Кенжабоев Авесто оҳанглари деган туркум шеърлар ëзганди.

Кафтимга михладим иягимни мен

Санъатла тиғладим юрагимни мен

Юз букиб икки юз суягимни мен

Меҳмон бўлиб келдим Зардўштга…

Урганчдаги Авасто музейи Хиндистон, Эрон ва дунëнинг турли жойларидаги зардўштийлар меҳмон бўлиб келадиган гўшага айланди.

Бу маскан тошга айланган дарахт сақланадиган дунëдаги уч музейдан бири.

Аммо музей давлат эътиборига мухтож.

Рақибим Аҳриман

Жамгоҳим сукут

Бешиклар куйлайди.

Кул бўлар тобут

Қароғим яроғим қовурғам совут

Посбон бўлиб келдим Зардўштга

(М. Кенжабоев)

Зардўштийлик – қадим Хоразм тарихининг кўҳна саҳифаси.

Сосонийлар давлати вайрон бўлиб, Хоразм тупроқларига араблар ҳужум қилгани ортидан зардўштийлик таназзулга юз тутди.

Зардўштий оташкадалари бузилиб, ўрнида масжидлар қурилди.

Бугунгача Эроннинг Язд ва Кармана шаҳрида ва Туркиянинг Мардинида яшаëтган зардўштлар доимий босим ва такфир остида қолмоқда.

Бугун косерватив диндорлар босими остида қолган Урганчдаги Авесто музейи директори Комил Нуржонга кўра Хоразмда бугун ҳам зардўштийлик ритуаллари сақланиб қолмоқда.

Тарих – улуғ муаллим. Аждодлар ëди – муқаддас.

Ўзбекистоннинг исломгача бўлган тарихи ва санъати мухташамдир. Хоразмда туғилган буюк олим Беруний “Осорул-боқия” (“Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар”) асарида мамлакатнинг исломгача бўлган давридаги муҳташам маданият ҳақида сўз юритади.

Аммо Берунийни ўқимаган маҳаллий раҳбарлар шаҳар марказидаги обод жойлар ва музейларни йўқ қилиб ўрнини уй қурувчи тадбиркорларга сотиб пул қилишни исташади.

Чунки улар учун тарих мавжуд эмас.

Оний манфаат учун ҳар нарсага ҳозир тужжорлар боис қадим Шаҳрисабз шаҳри ЮНЕСКО рўйхатидан чиқарилишга бир баҳя қолди.

Шулар сабаб Хива тарихидаги энг катта зиддият гувоҳи бўлган Гандимиëн саройи ëғоч кесадиган пилорамага айлантирилди.

Шулар сабаб Хивадаги Нуриллабой саройининг эшиги ва қадимий каминлари ўмарилиб сотилди.

Ëвузлик тимсоли Аҳриман – Ахуро Маздо эзгулик яратган ҳар бир гўшада Илонларни яратдинг!

Сен хоҳиш ироданг остида

Уларни яшнатдинг, яйратдинг

Майли Ахриман,

Майли Фақат бир эътироз фақат бир савол

Сен нега уларнинг барини

Одамзод шаклида яратдинг?

Тағин ўқинг
1 октябр 2018
Сенат раиси Ниғматулла Йўлдошев парламент юқори палатасининг 27 сентябрь кунги йиғилишида вазирликлар Сенатга беписанд қараётганини билдирди. Адолат нуқтаи назаридан ...
17 март 2023
Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман.  Матчон Суқилиш: Ничиксизлар мўччи ойбика ҳам хўжик ...
21 январ 2021
Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида ватандошларнинг тана аъзоларини ўлчаш деб номланган антропономик тафтишга минглаб тиббий ходим сафарабар қилинди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ...
13 август 2024
Украина Россия ҳудудларини эгаллади. Бангладешда диний низолар кучайди. АҚШ шимолида тўфон. Юнонистонда ўрмонлар ёнмоқда. Шведларни сўккан ўзбек мулла Аброр Абдазимов ...
Блоглар
15 ноябр 2025
1988 йили Урганчда ўтириб Америка овози радиоси  орқали АҚШ президенти Роналд Рейган нутқини тинглаб энтиккан ...
14 ноябр 2025
Шовотликлар «эмиш» яъни она эмчагини эмиш сўзини «амиш» деб ишлатади. АҚШда эса «амишлар» – бу ...
13 ноябр 2025
Бу саволдан олдин  жахлим чиқди. Мени таниганлар билади. Одамга ўхшаган одамман. Кейин  ўйландим. Кеча жанубий ...