«Ҳамкорлик-2025» – Украина чарчатган рус аскарлари Ўзбекистонда
Дунёда, Марказий Осиёда ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеалар талқинини сизга етказишда давом этамиз. Воқеалар эта ҳар қачонгидан қайноқ. Қуёшли Калифорнияда зилзила, тропик циклонлар Осиёни қамради, Марказий Осиёда савдо тортишувлари, Россия-Украина урушида кескинлик, Ўзбекистонда эса ўрис аскари «Ҳамкорлик 2025» машғулотларида пайтавасини қуритмоқда — ва Элтуз жамоаси бугунги дайджестимиз учун хабарларнинг энг муҳимларини танлади. Бизни кузатиб боринг ва каналга обуна бўлишни унутманг!
Тропик циклонлар бутун Осиёни қамраб олди. 15 июл куни Филиппин ва Вьетнамда «Глори» циклони кучайди. Бугунга келиб 500 минг киши эвакуация қилинди. БМТ Офатни бартараф этиш учун 50 млн доллар ажратилганини маълум қилди.
Японияда сувдан ҳидроген ишлаб чиқарувчи станция ишга тушди. Гидроген яъни водород унсуридан табиатга зарар келтирмайдиган янги энергия манбаи сифатида фойдаланиш мумкин. Мутахассислар буни «Экология таҳдидига қарши янги имоният!» Дея баҳоламоқда.
Франциядаги парламент сайловида ўнг партия вакилларининг қўли баланд келмоқда. 14 июл холатига кўра Ле Пеннинг «Миллат иттифоқи» партияси 40% овоз олди. Макрон коалиция ҳукуматини таклиф қилди.
АҚШда Тесланинг «Роботакси» автомобиллари Калифорния йўлларига чиқди. Илон Маск 2026 йилгача 10 000 та автомашина ишлаб чиқариши ҳақида баёнот берди.
Қозоғистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг иқтисодий форуми бошланди. Унда Ўзбекистон, Туркманистон ва Туркия минтақавий энергетика ҳавфсизлиги битими имзоланди. Битим доирасида »Зарафшон-Туркия» газ тармоғи лойиҳаси қайта тикланиши, савдо ҳажми 5 фоизга оширилиши айтилмоқда!
Тошкентда ИНПС ислоҳоти доирасида нафақа бадали ва 2026 йилдан пенсиялар миқдори 25 фоизга оширилиши белгиланди.
«Узавтосаноат» GM билан электромобиллар ишлаб чиқариш учун ширкат қурди. Янги завод Андижонда очилади.
Уруш хроникаси
Украинанинг Харьков шаҳри яна босқинчи Россиянинг ракета зарбалари остида қолди. Россия 14 15 июл кунлари ҳаво ҳужумларини кучайтирди. Украина мудофаа кучлари 12 ракетадан 8 тасини йиқитганини билдирди.
Айни пайтда Самарқанднинг Қумтепа полигони ва Термизнинг Тоғ ўрмон полигонида ўтаётган «Ҳамкорлик-2025» ҳарбий машғулотлари доирасида рус ва хитой ҳарбийлари минган Танк ва БТРлар Ўзбекистон табиий қўриқхоналари чанггини кўкка кўтармоқда.
«Ўрис аскари этиги теккан ер бизникидир!» деган эди яқинда Россиянинг босқинчи президенти Путин.
Ўрис аскарлари Амударё ва Зарафшон қирғоқларида пайтавасини қуритаётган бир пайтда Швейцарияда «Донбасс тинчлиги» учун саммити очилиши ҳақида эълон қилинди. Унда қабул қилинадиган шартлар Украина чегаралари бутунлигидир.
Қадрли дўстлар, дунё шиддат билан ўзгариб бормоқда. Биз эса бугун сизга энг муҳим хабарларни етказишга интилдик. Хабарларимизни яқинларингиз билан улашинг, дўстларингизни «Элтуз«га обуна қилинг ва қўнғироқ тугмасини босинг! Келаси кўрсатувимизда кўришгунча, соғ бўлинг.