close
close
Асосий мавзулар
17 октябр 2025

Риштонда камбағалларга ер бериб қарзга ботиришмоқчи

close

Фарғона вилояти, Риштон тумани. Ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни камбағалликдан чиқариш мақсадида берилган 14 сотих ер ҳозирда улар учун оғир солиқ ботқоғига айланди. Бу ҳақда Элтузга тумандан мурожаат келиб тушди.

Мурожаатчи сўзларига кўра, дастлаб ер “деҳқончилик қилиш, озиқ-овқат етиштириш, даромад топиш учун” берилган, деб таъкидланган. Бироқ кейинчалик солиқ органлари томонидан “сув солиғи”, “ижара тўлови”, “бошқа қўшимча солиқлар” деб номланган тўловлар орқали аҳоли 8–10 миллион сўмгача қарзга ботирилмоқда.

“Фермер ҳам ижара тўламайди. Унда 14 сотих ер олган ишсиз, ногиронлиги бор фуқаро қандай қилиб 10 миллион сўм солиқ тўлайди? Қайси қонун, қайси қарорда бу жазо ёзилган?” — дейди мурожаатчи.

Мурожаатда таъкидланишича, Риштондаги маҳаллий ҳокимият ва солиқ идоралари томонидан фуқароларга асоссиз равишда ижтимоий солиқ ва ижара тўловлари юкланмоқда, шунингдек, турли баҳоналар билан солиқ қарзи юзага келтирилмоқда. Солиқчилар эса талабларни на қонун билан, на ҳужжат билан асослашмаяпти.

“Рўйхатда кўринади: Ер берилди, дейишади. Лекин амалда ер ҳам юк, солиқ ҳам. Мени номимга ер беришди, ёнимдаги хоким ёрдамчиси: 350-400 минг сўм солиқ бўлади, бошқа нарса йўқ, деб ишонтирган. Энди 10 миллион қарз чиқди,” — дейди мурожаат қилувчи.

Унинг айтишича, ишсизлиги ва ногиронлиги бор бўлган ҳолда бу даражада солиқ юки юкланиши — ижтимоий ёрдам эмас, балки қашшоқликка етаклаш билан баробар. Деҳқончиликни энди бошлаётган одам 14 сотих ердан йилига 15–20 миллион тўлаб, қандай қилиб фойда кўрсин?

Мурожаат сўнгида мурожаатчи республика даражасида масъул идоралардан унга муносабат билдиришни, солиқ юкларининг қонунийлиги қайта кўриб чиқишни, ҳамда ер олиб, қашшоқ бўлаётган юзлаб фуқаролар тақдирига эътибор қаратишни сўраган.

“Бу даражада қийналдик. Барака топгурлар, камбағални ер билан эмас, солиқ билан бўғишяпти. Биз ҳақиқий адолатни сўраймиз,” — дейди Риштонлик фуқаро.

Тағин ўқинг
4 сентябр 2023
2024 йил 1 январдан ҳисоблагичларсиз ерости сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тақиқланади. Рассом Туз
11 март 2019
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори ўринбосари, 4 фарзанднинг онаси, 35 яшар Наргиза Саидованинг фейсбук юзери Ҳаёт Бахтиёрўғли ...
15 январ 2019
Немис ширкатлари Тошкентдаги Халқаро форумлар саройи қурилиши учун ўн йилдан буён ўз иш ҳақларини кутишмоқда. Германия матбуотига кўра, федерал ...
12 май 2024
Кўриб турганингиз картина ким ошди онлайн аукционда 100 минг сўмга сотувга қўйилган эди. Аукциондан мақсад “Сен кучлисан” лойиҳаси доирасида ...
Блоглар
20 октябр 2025
1999 йили Лондондаги IWPR нашри мухбири сифатида Туркманистонга сафар қилиб туркум мақолалар ëзган эдим. Ўша ...
14 октябр 2025
Ўзбекистон почтасини Россияни компаниясига «совға қилишдан» олдин 50та бинони устав капиталига киритиб беришган экан. Ўзбекистон ...
11 октябр 2025
«Эл нетиб топгай мениким, мен ўзимни топмасам…» Бу гапларни кўпчилик учун эмас Ютубдан мени излаб ...