close
close
Асосий мавзулар
20 октябр 2025

Термизда Университет ходимлари ойлик берилмаганидан шикоят қилишмоқда

close

Элтузга Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети ходимларидан навбатдаги фош қилувчи мурожаат келиб тушди. Унда айтилишича, университет раҳбари Расул Тўраев 1000га яқин ходимни икки ойдан бери маошсиз қолдирган. 

Сабаби? Университет қарзи 8,5 миллиард сўм экан. Лекин бу пулларни ким егани ҳали ҳам номаълум.

Ўқитувчиларнинг айтишича, ҳатто 0.25 ва 0.5 ставкадаги дарслар ўтилиб, иш бажарилган бўлса ҳам, ҳақ тўланмаяпти. Дардингни айтиш учун ректорнинг хонасига борсангиз, “мудирингга бор”,деканингга бор” деган жавоб берилади. У ердан ҳам ҳайдашади. Қисқаси, маош сўраш — жиноят, оғиз очиш — қўпорувчилик.

Жаноб Тўраевнинг ўзи эса “ҳаммангни қуритаман” деган шоирона таҳдидлари билан ном қозонмоқда. Илгари “яхши раҳбар келди” деб умид қилинган бўлса, ҳозир у “валломат” деган ном билан тилга тушган.

Ишга кириш учун эса, хабарларга кўра, 2000 доллар билан “янги ҳаёт” бошлаш мумкин. Сабаби, ректор “вилоят ҳокими томонидан қўйилган”, демак “топшириқ кўп, харажат ҳам шунча”. Яъни, ректорлик — инвестиция. Ҳақ тўланмас экан, лекин тўпланар экан.

Фош бўлган яна бир гап — пенсиядаги 9 нафар устозни ишдан ҳайдаш режаси. Илмга умр бағишлаганлар ҳозир ортиқчалик қилмоқда.

Қизиғи шундаки, Расул Тўраев аввал Термиз давлат университетида проректор бўлган, ҳозир унинг ўрнидаги У.Ахмедов ТДМАУга ўтибди. Иккаласи бир-бирининг курсисини алмашган. Биттаси Термизга, бошқаси унинг ўрнига. Бу орада кирдикорлар ҳам “қоплангани” тахмин қилинмоқда.

Мурожаат эгалари Вазирликдан қатъий чора кўришни сўраяпти. Агар жавоб бўлмаса, бошқа ташкилотларга чиқишга тайёр эканларини маълум қилишди. Элтуз эса кузатишда давом этади.

Тағин ўқинг
24 декабр 2024
Янги Ўзбекистоннинг эски муоммолари. Куйган артезиан мотори, муаммога айланган табиий газ ва асфалт. Оқдарё, Касби, Сариосиё ва Қумқўрғондаги инфратизилма ...
27 декабр 2016
Телеграмда тарқалган видеода Тошкентнинг ТТЗ бозорида каллаи саҳарлаб тухум олиш учун навбатда турган тумонот одамни кўриш мумкин. Изохларга кўра, ...
14 феврал 2025
Cалом қадрли Элтуз муҳлислари, бугун 13 февраль, мен Қудрат Бобожон ҳалиям таътилдаман. Элтузнинг хавфсизлик масалаларини таъминлаш ишлари билан шуғулланаяпман. ...
26 ноябр 2020
Блогер Нозим Сафари: «АОКА «Газета.ўз»га ҳам коронавирус бўйича маълумотлар таққосланган мақолалар учун огоҳлантириш жўнатибти. АОКА асл қиёфасини намоён эта ...
Блоглар
21 октябр 2025
Азизлар яхши ният билан ëстиқдай китоб чиғориш учун уриниб ëтибман. Шу китоб ичига кирадиган ҳикоялардан ...
20 октябр 2025
1999 йили Лондондаги IWPR нашри мухбири сифатида Туркманистонга сафар қилиб туркум мақолалар ëзган эдим. Ўша ...
14 октябр 2025
Ўзбекистон почтасини Россияни компаниясига «совға қилишдан» олдин 50та бинони устав капиталига киритиб беришган экан. Ўзбекистон ...