душанба,
20 октябр 2025
18 октябр 2025
Тожикистонда тўрт боласини ўлдирган аёл 20 йилга қамалди
29 июндан 30 июнга ўтар кечаси Тожикистонда 27 яшар хотин 4 боласини ўлдирди.
Ҳалимова Мадина ўзи ва болаларини Сухоб дарёсига ташлаган. Болаларнинг кенжаси 3 ойлик, тўнғичи беш яшар эди. Тўрт нафар бола чўкиб ўлди, «она» тирик қолган.
Мадинанинг эри оилада ҳеч қандай келишмовчилик бўлмагани, иккинчи хотини ҳам йўқлигини таъкидлади. Яқин қариндошлар Мадинанинг руҳиятида ўзгариш бўлганига ишонмоқда. Бироқ суд аёлнинг эс-ҳуши жойидалигини тасдиқлади.
Орадан тўрт ой ўтиб суд бу аёлни 20 йилга озодликдан маҳрум қилди. Суиқасд сабаблари ҳалигача номаълум қолмоқда.
