close
close
UzPoster
20 октябр 2025

Музейлар бошқармаси лавозими сотилганми?

close

Маданий мерос агентлигига қарашли Музейлар бошқармаси раҳбари лавозими учун эълон қилинган танлов ҳақиқий шаффофликдан йироқ экани ҳақида таҳририятимизга мурожаат келиб тушди. Мурожаатчи ишончли манбаларга таяниб, ушбу лавозим  аллақачон “сотиб бўлинган”, танлов эса фақат расмий кўриниш учун ўтказилаётганини иддао қилади.

Маълумотга кўра, танловда иштирок этаётган номзодлар бир неча марта синовларни муваффақиятли топшириб, суҳбат босқичигача етиб келган. Лекин, саволларга тўлиқ, 100% жавоб берган тақдирда ҳам, уларга «танловдан ўта олмадингиз» дея номаълум сабаблар билан рад жавоби берилмоқда. Кейин эса ушбу лавозим яна қайтадан АРГОС тизими орқали эълон қилинаётгани кузатилмоқда.

“Сабаби — бу ўрин аллақачон маълум шахсга ва маълум суммага “бронь” қилинган. Фақатгина ўша “ишончли” номзод дастлабки тест босқичидан ўта олмаяпти. У шунгагина етиб олса, суҳбатдан уни суяб ўтказишади”, — дейди манба.

Мурожаатчи ҳолатни фош этиш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати ёки Коррупцияга қарши курашиш агентлигини танлов жараёни бўйича видеоязувларни таҳлил қилишга чақирмоқда.

“Суҳбат босқичида қатнашган барча номзодлар видеоёзуви бор. Шу ёзувлар таҳлил қилинса, кимнинг қандай жавоб бергани, кимнинг қандай баҳолангани очиқ кўринади. Ҳаммаси ойдинлашади,” — деб ёзади у.

Бу каби «танлов»лар адолатли рақобатни ўлдиради, салоҳиятли кадрларни давлат хизматидан узоқлаштиради ва жамиятда давлат идораларига бўлган ишончни йўқотади.

Элтуз таҳририяти Маданий мерос агентлиги, Коррупцияга қарши кураш агентлиги ҳамда бошқа масъул идоралардан ушбу ҳолат бўйича расмий изоҳ кутади.

Тағин ўқинг
1 апрел 2021
(Рассом Туз аудиоҳикояси матнининг давоми) Ўқувчида Қўйлига хиëнат қилган Уллибийининг кейинги ҳаëти нима бўлди, деган савол туғилиши табиий. Бу ...
16 март 2017
Медведевга совға қилинган  муҳташам қаср ҳикояси Навальний ҳисоботи марказидан ўрин олди. Маълум бўлишича, Россия бош вазирига яқинлиги айтилаётган жамғармага ...
14 сентябр 2025
“Олтин қалам” мукофоти тақдирлаш маросимида Россия пропаганда машинаси шотири РИА новости мухбири Дмитрий Поваров тақдирланди. Қайси хизматлари учун? Украинага ...
22 апрел 2024
Элтуз портали №141: Сўнгги 5 та мактуб Ўзбекистоннинг Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон ва Самарқанд вилоятларидан келган. Дастлабки шикоят Қашқадарёнинг Яккабоғ туманидан. Чиқиндиларни йўқ қилиш муаммоси: ...
Блоглар
21 октябр 2025
Азизлар яхши ният билан ëстиқдай китоб чиғориш учун уриниб ëтибман. Шу китоб ичига кирадиган ҳикоялардан ...
20 октябр 2025
1999 йили Лондондаги IWPR нашри мухбири сифатида Туркманистонга сафар қилиб туркум мақолалар ëзган эдим. Ўша ...
14 октябр 2025
Ўзбекистон почтасини Россияни компаниясига «совға қилишдан» олдин 50та бинони устав капиталига киритиб беришган экан. Ўзбекистон ...