close
close
Асосий мавзулар
10 декабр 2025

Мингбулоқда ноқонуний ўрнатилган подстанция боланинг икки қўлидан айирди

close

Мингбулоқ туманида содир бўлган фожеа йиллаб йиғилиб келаётган эътирозларни портлатиб юборди. Фуқароларнинг айтишича, Электр тармоқлари корхонаси раҳбари Бобиржон Ғуломқодиров манфаат излаб, Жамошуй шаҳарчасидаги Халқ таълими бўлими ҳудудига, фуқаролар ҳаракатланадиган очиқ жойга ноқонуний подстанция ўрнатган. Ҳеч қандай ҳимоясиз, ҳеч қандай хавфсизлик талабларисиз. Унинг оқибатида эса – мурғак бола икки қўлидан айрилди.

Бу подстанциянинг жойи нотўғри танлангани ҳақида тегишли идораларнинг хулосалари бор, дейди маҳалла аҳли. Лекин, айтишларича, ҳеч ким Ғуломқодировга “буни нега қилдинг?” деб сўрашга журъат қилолмаган. Сабаб – у Янги Наманган туманининг ҳокими Жобир Абдуллаевнинг жияни экани ҳақидаги гап-сўзлар.

Мана шунинг учун ҳам, фуқароларнинг иддаосига кўра, фожеа содир бўлган кундан бери Мингбулоқ тумани прокуратураси ҳеч кимни терговга чақирмаган. Боланинг қўллари йўқ, айбдор деб кўрсатилган подстанция эса ҳали ҳам ўша ерда турибди. Жавобгарлик-чи? 

Туман аҳолиси орасида Ғуломқодировнинг бошқа “ишлари” ҳақида ҳам оғир иддаолар юради. Масалан, 18 дона бетон столбани ноқонуний равишда парандачилик билан шуғулланувчи тадбиркорга сотиб юборгани, хонадонларга ўрнатилиши керак бўлган 250 КВлик трансформаторларни “кейинроқ” деб чўзиб юргани, бу ортиқча пул талаб қилингани билан боғлиқлиги ҳақида гап-сўзлар бор.

Натижада — аҳоли ойма-ой электрсиз қолади, ўша пайтда эса кимдир “келишиб ишлаётгани”ни айтишади.

Фуқароларнинг яна бир жиддий иддаосига кўра, Халқ банкига тегишли трансформатор ҳам “бир миллион сўмга расмийлаштириб”, ноқонуний равишда тадбиркорга ўтказиб юборилган. Банкники тавон бўлиб, коллеж ичидан жой олган. Бу қандай қилиб мумкин бўлди? Ҳеч қандай жавоб йўқ.

Корхона ичидаги ҳолат ҳам фуқаролар таъкидлашига кўра — мутлақ тартибсизлик. Малакаси бор муҳандислар ишдан ҳайдалиб, ўрнига “қулоққа яқин” одамлар олингани айтилади. Масалан, инженер Уришов Дилмуроднинг ўрнига соҳадан узоқ Шавкат Жўраев тайинланиши ҳам шунга далил сифатида тилга олинади. Натижада корхонада коррупция ва қўрқув фазоси яратилган, дейди ходимлар.

Боланинг икки қўлидан айрилган тақдирига бирорта мансабдор чиқиб изоҳ бермади. Боланинг оиласи, маҳалла, халқ – жавоб кутиб турипти. Жавоб берадиганлар эса гўё узоқда, гўё эшитмаётгандек.

Бу ҳолатлар бўйича фуқаролар Республика Бош прокуратураси, Энергетика вазирлиги ва масъул идоралардан очиқ, расмий ва муросасиз изоҳ талаб қилишмоқда.

Чунки боланинг қўллари қайтмайди – лекин адолат қайтиши керак.

Тағин ўқинг
11 май 2020
Бир манзара ҳеч эсимдан чиқмайди. Адашмасам, 1996 йиллар эди. Ўрда бозорида пайпоқ оламан деб, расталар оралаб юргандим. Бир жойда ...
30 декабр 2020
Кечган йил бир вақтлар Гулнора Каримова ўтказган тадбирларга ўхшаган “ëлғон” тадбирлар билан тўла бўлди. “Ëшлар форуми” “Ëшлар билан учрашув” ...
21 июн 2018
Беш йил халқ таълими вазири бўлган Улуғбек Иноятов 20 июнь куни ишдан олинди. Ўрнига Инновацион ривожланиш вазирлиги мулозими Шерзод ...
3 октябр 2025
«Файнаншал Таймс» газетасининг ёзишича, Кремл Вашингтоннинг саҳоватли таклифларини эътиборсиз қолдириб, Украинани бомбардимон қилишни давом эттирганидан сўнг, АҚШ президенти атрофидагиларнинг ...
Блоглар
10 декабр 2025
«Ўлди деб ëзманг» дея ëқамдан олишди «Ўлмас ака ўлди» деб  ëзсам. Улар арабча ëзишимни истайди. ...
9 декабр 2025
II РЕФЕРЕНДУМ Совет Иттифоқини сақлаб қолиш учун Москва жон-жаҳди билан ҳаракат қила бошлади. Лекин бу ...
7 декабр 2025
Умуммиллий тотувлик, ҳамжиҳатлик муҳити Ўзбекистоннинг эътироф этилган хусусиятларидан биридир. Юртимизда яшовчи 130 дан зиёд миллат ...