close
close
Асосий мавзулар
14 январ 2026

14 январ – Ўзбекистонда ватан ҳимоячилари куни

close

Ўзбекистон 1991 йилда Мустақилликка эришгач, олдида турган энг улкан ва мураккаб вазифалардан бири — ўз хавфсизлигини таъминлаш эди. Бу давр собиқ Иттифоқ парчаланган, унинг улкан ҳарбий машинаси Туркистон ҳарбий округи тўлиқ Россия ихтиёрига ўтиши,  Ўзбекистон ҳудудининг армиясиз ва бошқарувсиз қолиш хатарлари юзага келган эди.

Ўша пайтда давлат раҳбарияти томонидан ўта муҳим ва стратегик, шу билан бирга жасоратли қарор қабул қилиниши керак эди. 

1992 йил 14 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмлар ва ҳарбий ўқув юртлари тўғрисида»ги тарихий қарори қабул қилинди.

Унга кўра, мамлакатимиз ҳудудидаги барча ҳарбий тузилмалар, ўқув юртлари ва ҳарбий техника Ўзбекистон Республикасининг қонуний тасарруфига олинди. Бу — ҳақиқий мустақилликнинг асосий устунларидан бири ўрнатилган кун эди. Айнан шу куни Миллий Армиямизнинг пойдевори қўйилди.

Ислоҳотлар ва замонавий армиянинг шаклланиши

1992 йилдан бошлаб Ўзбекистон Қуролли Кучлари узоқ ва машаққатли ривожланиш йўлини босиб ўтди. Шунчаки собиқ совет армиясининг мероси эмас, балки миллий манфаатларга жавоб берадиган янги тизим пойдевори яратилди.

Йиллар давомида армияда муддатли ҳарбий хизматдан ташқари, асосий урғу контракт асосидаги профессионал ҳарбийларга қаратилди.

Миллий ҳарбий таълим тизими яратилди. Ўзбекистон Қуролли Кучлари Академияси, «Темурбеклар мактаби» каби нуфузли даргоҳлар ўзбек армияси учун замонавий офицерларни тайёрламоқда.

Қуролли Кучлар замонавий техника ва қуроласлаҳалар билан таъминланиб, жанговар тайёргарлик даражаси тубдан оширилди.

Байрамнинг бугунги кундаги аҳамияти

Йиллар ўтиб, 14 январь шунчаки ҳарбийлар кунидан умумхалқ байрамига айланди. Унинг маъно-мазмуни кенгайди.

Бугунги нотинч дунёда мустақил Ўзбекистоннинг ўз чегараларини ҳимоя қилишга қодир қўшини борлиги, ватанни кўз қорачиғидек асраётган ўғлонлар борлигини ҳис қилиш кунидир. Бизнинг хотиржам уйқумиз — уларнинг сергак хизмати натижасидир.

Бу сана ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда мардлик, жасурлик ва ўз юртига садоқат туйғуларини шакллантиришда муҳим воситадир. Ўз армиясига эга бўлиш — ҳар қандай мустақил давлат фуқароси учун фахр-ифтихор манбаидир.

Ҳар йили 14 январь арафасида ва шу куни бутун мамлакат бўйлаб катта тадбирлар ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти – Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони халқни ва ҳарбийларни байрам билан табриклайди.

Ватан ҳимоясида фидойилик кўрсатган ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари давлат мукофотлари, орден ва медаллар билан тақдирланади.

Мактаблар, олийгоҳлар ва маҳаллаларда ҳарбийлар билан учрашувлар, «Авлодлар учрашуви», мардлик дарслари ташкил этилади.

Пойтахт ва вилоят марказларида Ватанни мадҳ этувчи катта байрам дастурлари намойиш этилади.

Хулоса қилиб айтганда, 14 январь — Ватан ҳимоясидек муқаддас бурчни шараф билан адо этаётган мард ўғлонларимизга миннатдорчилик билдириш ва миллий армиямизнинг қадрига етиш кунидир.

Тағин ўқинг
25 май 2024
РТ: Азиз оға-инилар, қадрдонлар, кунлар ўтиб ҳафта айланди, яна бир жумада сизлар билан кўришганимдан хурсандман, шодман. МC: Ничиксизла Ҳўжик бирилла, Мўччи ойбикала. Юрт ичинда, дешинда на ...
22 июл 2024
Элтуз ЎзМТРКнинг инқирози, коррупцияга ботган канал директорлари ҳақида бир неча бор хабар берди. Аҳвол ўнгланмади – телевидение Абдурашид Жўрабоев ...
24 октябр 2015
Наманган вилояти Косонсой тумани Чиндовул қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Ш.Рустамов фуқаро А.Тошпўлатовдан унинг отасини Саудия Арабистонига – ҳаж зиёратига ...
7 ноябр 2022
Бугун 7 ноябрь, бу кун СССРнинг энг асосий байрами сифатида нишонланган. Бугун Ўзбекистонда бу тантана мутлақо унутилган, баъзи қари-қартангларгина ...
Блоглар
14 январ 2026
Ўзини армиясини боқа олмаган Хива хони ўрисни армиясини боққанини тарихда кўрдик. Шу боис Янги Ўзбекикстон ...
13 январ 2026
Ўзбекистонлик онгсиз мардум Таиландда вояга етмаган қизга секс ҳужум қилишда айбланиб қамоққа олинди. Ўзбекистон ватандоши ...
12 январ 2026
Соловёвнинг Марказий Осиёни оламиз деган алжирашларидан кўпам қўрқмаслик керак. Чунки биз шундоқ ҳам Россиянинг сиёсий ...