close
close
Асосий мавзулар
26 январ 2026

Наманганда экстремал ўйингоҳ йўқ қилинади

close

Наманган вилояти Поп тумани Гулистон маҳалласида жойлашган экстремал ўйингоҳни ҳокимлик буздирмоқчи.  Ўйингоҳни 2019 йилда тадбиркорлар ўз ҳисобидан қуришган. Барча хавфсизлик чоралари кўрилган,  2023 йилда Гулистон маҳалласи айнан шу ўйингоҳ сабаб экстремал туризмга қизиқувчи сайёҳлар орасида машҳур бўлиб кетди. 

2026 йил январ ойида Поп туман ҳокимлиги ўйингоҳ ноқонуний қурилган деган важ билан аттракционларни буздириб ташламоқда.

«Баъзи аттракционларни ҳокимлик ўзи бузяпти.  Бошқаларини эса эгалари демонтаж қилсин деб мажбурламоқда. Зиплайн,  осма кўприклар,  зиналар қанчадан-қанча туристларни жалб қилар эди.  Ҳужжати йўқ деб бузиб юборишяпти. Амалдор дегани шунчалик ҳам ичи қора бўладими?  Ҳужжатлаштиришга ёрдам бериб, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мумкин эдику?»

Ўзбек амалдорлари Сингапур иқтисодий мўжизаси ҳақида тўлиб-тошиб гапиришади. Ўша Сингапурда тадбиркор ўз ишини интернетда расмийлаштира олади. Барча ҳужжатлар бир кун ичида онлайн битади.  Ўзбекистонда эса йиллар давомида ишлаб турган объектларни пойлаб юриб йўқ қилиб юбориш трендга айланган.

Поп тумани ҳокимлиги ўйингоҳ хавфсизликни назоратга олиб,  доимий текшириб, хавфсизлик ва модернизация учун тадбиркорларга имтиёзли кредитлар бериши мумкин эди. Бироқ ҳокимлик маъмурий вайронкорлик йўлини танлади.

Кўринишдан бу аттракционлар маҳсус техник чизмалар асосида,  профессионал мутаҳассис инженерлар томонидан лойиҳаланмаган. Шу сабабдан 6 ишлаган ўйингоҳ айнан хавфсизлик масаласида жиддий қўрқувлар уйғотган бўлиши мумкин. У ҳолда ҳокимлик нега буздиришни 6 йил кутгани қизиқ.

Тағин ўқинг
4 март 2016
Пул эвазига оëқ тўпи ўйинини спектаклга айлантирган келишилган ўйинлар қироли Cамвел Бабаянни рассом Элсевар ҳажв қилди. Рассом Элсевар Eltuz.com
18 январ 2026
Ҳа, гадонинг душмани гадо, Лекин лаънат душман гадойга. Қавми билан нафрат бобида Қилаверса жирканч бир пойга. Гадоликни тарғиб этганлар ...
17 июл 2018
Миллий хавфсизлик хизматининг Афғонистондан ўтган 405 килограмм наркотикни сақлашда айбланиб, 2016 йили 20 йилга қамалган 42 ёшли подполковниги Баҳром ...
30 октябр 2019
Афғонистондаги сиёсий вазият барқарорлашмас ҳамда у ердаги амалдаги ҳукумат ва “Толибон” радикал гуруҳи ўртасида мамлакатда тинчликни таъминлаш масаласи ҳал ...
Блоглар
23 январ 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...
20 январ 2026
Ўзбекистонда фақат Хоразмдагина ҳафта кунлари ўзбекча айтилади, бошқа вилоятларда, ҳатто адабий тилимизда ҳам ҳафта кунларини ...
18 январ 2026
Замонавий томошабиннинг диққат-эътибори пасайгани энди шунчаки тахмин эмас, балки киноиндустрияни ўзгартираётган фактга айланди. Яқинда машҳур ...