close
close
UzPoster
28 январ 2026

Ўзбекистон фуқаросининг ўлдирилиши ҳолати бўйича расмий муносабат

close

2026-йил 24-январ куни соат 19:40 атрофида Истанбул шаҳрининг Шишли туманида чиқиндилар орасидан буюм тўплаб юрган фуқаро контейнер ичида ўралган жасадни кўриб, бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берган. Кўрик жараёнида жасаднинг бош қисми мавжуд эмаслиги қайд этилган.

Бош консулхона томонидан маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, суд-тиббий экспертиза маркази ҳамда прокуратура билан ҳамкорликда ўтказилган ўрганишлар натижасида марhumanинг шахси Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ҳакимова Дурдона экани тасдиқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикасининг 2 нафар фуқароси қўлга олинган. Улар Туркиядан Грузияга авиарейс орқали қочишга уринган вақтида ушланган.

Бош консулхона дипломатлари томонидан марhumanинг оила аъзолари билан алоқа ўрнатилди ҳамда уларга тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.

Мазкур ҳолат бўйича суриштирув жараёнлари Бош консулхона назоратига олинган.

Тағин ўқинг
17 апрел 2025
Cуд ҳужжатларида исми сир сақланган тошкентлик 39 яшар эркак икки аёлга ОИТС юқтирди. Эркак 2009 йилдан буён ОИТС марказида ...
12 август 2025
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ҳокимият мигрантлар учун меҳнат чекловларини кучайтириш сиёсатини давом эттирмоқда. Эндиликда уларга шаҳарда курьерлик фаолияти билан шуғулланиш ...
23 ноябр 2025
“Шовот-Тошҳовуз” қўшма чегараолди савдо зонасинининг туркман қисми 23 ноябрь куни очилди. (Ўзбекистон қисми бир ҳафтадан бери ишлаб турган эди.) ...
21 декабр 2025
«Украинадаги сайловлар қачон ва қайси шаклда ўтказилиши масаласини Путин ҳал қилмайди»
Блоглар
29 январ 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 январ 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...
20 январ 2026
Ўзбекистонда фақат Хоразмдагина ҳафта кунлари ўзбекча айтилади, бошқа вилоятларда, ҳатто адабий тилимизда ҳам ҳафта кунларини ...