close
close
Асосий мавзулар
27 январ 2026

27 январ – Холокост қурбонларини ёд олиш куни

close

1945 йилнинг 27 январида Иккинчи жаҳон уруши давридаги энг даҳшатли ўлим лагери — Освенцим (Аушвиц) концлагери иттифоқчи қўшинлар томонидан озод қилинди.

БМТ томонидан бу кун геноцид қурбонларини хотирлаш ва бундай фожиалар такрорланмаслиги учун огоҳ бўлиш куни сифатида белгиланган.

Бу мудҳиш воқеа инсоният тарихидаги энг қора саҳифалардан бири бўлиб, нафақат ўтмишни эслаш, балки келажак учун сабоқ чиқариш жиҳатидан ҳам ўта муҳимдир.

Освенцим: «Ўлим фабрикаси»

Польшанинг Краков шаҳри яқинида жойлашган бу мажмуа нафақат концлагер, балки тизимли равишда одамларни йўқ қилиш учун қурилган улкан «фабрика» эди.

Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, бу ерда 1,1 миллиондан ортиқ инсон ҳалок бўлган. Уларнинг аксарияти яҳудийлар эди. Шунингдек, ўзбеклар, поляклар, лоллар, ҳарбий асирлар ва бошқа миллат вакиллари ҳам шафқатсизларча қирилган.

Бу ерда газ камералари ва крематорийлар узлуксиз ишлаган. Инсонлар устида ваҳшиёна тиббий тажрибалар ўтказилган.

Биринчи Украина фронти аскарлари лагерга кириб келганида, у ерда атиги 7 мингга яқин тирик қолган маҳбусларни топишган.

Чекинаётган нацистлар ўз жиноятлари изини йўқотиш учун газ камераларини портлатиб, тирик қолган минглаб одамларни «ўлим марши» билан Германия ичкарисига ҳайдаб кетишган эди.

Лагерни озод қилган аскарлар ўз хотираларида кўрганларини «инсон ақли бовар қилмайдиган даҳшат» деб таърифлашган.

2005 йил 1 ноябрда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан махсус резолюция қабул қилинди. Унга кўра, 27 январь — Холокост қурбонларини ёдга олиш халқаро куни деб эълон қилинди.

Келажак авлодларга геноцид сабоқларини ўргатиш, тоқатсизлик ва нафратга йўл қўймаслик каби шартлар Халқаро резолюциядан ўрин олган.

Бу кун шунчаки тарих эмас, балки бугунги кун учун огоҳлантиришдир. Дунёнинг турли нуқталарида ҳамон давом этаётган этник низолар ва ирқчиликка қарши туриш.

Инсон қадр-қиммати ҳар қандай сиёсий ёки мафкуравий мақсадлардан устун эканлигини эслатиш.

Освенцим дарвозаси тепасида немис тилида «Arbeit macht frei» (Меҳнат сени озод қилади) деган ёзув бўлган. Бу маҳбусларни алдаш ва руҳий синдириш учун ишлатилган машъум киноя эди.

Тағин ўқинг
9 июн 2023
Рассом Туз
31 август 2020
31 январь Ўзбекистонда сиёсий қатағон қурбонлари хотираси куни сифатида нишонланади. Шу муносабат билан бугун Шавкат Мирзиёев Шаҳидлар хотираси хиёбонига ...
4 май 2018
Диний идорага яқин бир манбанинг «Элтуз» нашрига билдиришича, 60 яшар Анвар қори Турсунов 1 май куни сунъий кома ҳолатидан ...
2 декабр 2025
Кейинги пайтда ўзбеклар орасидаги ўрисқул, пайтавақулоқ итваччалар думини ликкиллатиб бошлади. Бу итваччаларни бир тепиб ҳайдаш жоиз. Хуллас, агар Трамп ...
Блоглар
23 январ 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...
20 январ 2026
Ўзбекистонда фақат Хоразмдагина ҳафта кунлари ўзбекча айтилади, бошқа вилоятларда, ҳатто адабий тилимизда ҳам ҳафта кунларини ...
18 январ 2026
Замонавий томошабиннинг диққат-эътибори пасайгани энди шунчаки тахмин эмас, балки киноиндустрияни ўзгартираётган фактга айланди. Яқинда машҳур ...