Дурдона Ҳакимова жасади ва фарзандлари ватанига келтирилди
Ўзбекистон Республикаси фуқароси марҳума Дурдона Ҳакимованинг жасади ва унинг икки нафар фарзанди Ўзбекистоннинг Истанбулшаҳридаги Бош консулхонаси кўмагида Ватанга қайтарилди.
Марҳума ва унинг фарзандларининг Ватанга қайтиш билан боғлиқ харажатлари Бошконсулхона ҳамда Миграция агентлиги ҳисобидан қоплаб берилди.
Афсуски, мазкур ҳодиса юзасиданижтимоий тармоқларда мархума шаъни ва қадр-қимматини камситувчи, салбий ҳамда бирёқлама фикрлар тарқалмоқда.
Ўрганишлар шуни кўрсатадики,Дурдона Ҳакимова Истанбул шаҳрининг Фотиҳ туманидажойлашган “Эскери мелземе”номли ҳарбий кийим-кечак савдо дўконининг муассиси бўлган. У фаол тадбиркор сифатида кўплаб юртдошларимизга ёрдам кўрсатиб келган. Унинг фарзандлари эса дизайнерликка ихтисослашганл ицейда таҳсил олишган.
Ҳурматли юртдошлар!
Вазиятни тўлиқ ўрганмасдан туриб,ҳамюртимиз ҳақида бирёқлама,нохолис ва шахсни камситувчимаълумотларни тарқатиш,таҳқирловчи изоҳ ёзишқонунчиликда белгиланган жавобгарликка олиб келишини,бундан ташқари, миллатимизганисбатан халқаро майдонда салбий фикрлар шаклланишига сабаббўлишини эслатиб ўтамиз.
