сешанба,
3 феврал 2026
1 феврал 2026
Журналист Алексей Волосевич Сергелидаги бозордан олиб кетилди
Элтузга етиб келган маълумотларга кўра, журналист Алексей Волосевич Тошкентдаги Сергели «барахолка»си ҳудудида суратга олиш жараёнида ушлаб кетилган.
Айтилишича, уни Янгихаёт тумани 1-ГОМ ходими, капитан Хасанов олиб кетган.
Ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилмади.
Сергей Волосевич мустақил журналист ва блогер сифатида танилган.
У асосан Тошкент шаҳридаги ижтимоий муаммолар, шаҳар инфратузилмаси, бозорлар ва жамоат жойларидаги ҳолатлар бўйича мақола, фотов ва видеорепортажлар тайёрлаб келган.
Фаолияти давомида кўпинча жамоат жойларида суратга олиш орқали аҳолини қизиқтирган мавзуларни ёритиб келгани билан танилган.
