close
close
Асосий мавзулар
3 феврал 2026

Жиззахда диний экстремист гуруҳ қўлга олинди

close

Жиззах вилоятида экстремистик мазмундаги тақиқланган материалларни тарқатиш билан шуғулланган гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. 

Маълумотларга кўра, Тошкентдаги олий таълим муассасаларидан бирида таҳсил олувчи 24 ёшли талаба 23 ёшли йигит билан биргаликда Telegram ижтимоий тармоғида гуруҳ ташкил этган. Улар ушбу гуруҳда диний мазмундаги, диний-экстремистик оқимлар ва халқаро террорчилик ташкилотлари мафкурачиларига тегишли бўлган тақиқланган аудио ва видеоматериалларни жойлаштириб келган.

Гуруҳга тахминан 18 нафар шахс жалб этилган бўлиб, улар экстремистик ғояларни муҳокама қилган ва тақиқланган контентларни ўзаро  алмашган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотларни тузиш, бошқариш ёки уларда иштирок этиш айблови билан тўққиз нафар шахсни ҳибсга олди, етти нафар фуқаро билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Элтуз хабар берганидек, аввалроқ Қўқон шаҳрида ДХХ ходимлари томонидан диний радикаллар гуруҳи қўлга олинган эди. Улар асосан «Халифат» тузиш ғоясини тарғиб қилиб, Сурияга пул маблағлари жўнатиб турган.

Тағин ўқинг
7 феврал 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 42-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) СЎЗБОШИ ЎРНИДА Соф ...
8 сентябр 2025
Туркиянинг Бўлу, Алания ва Трабзон вилоятларида хавфсзилик кучлари ўтказган амалиëтда ўнлаб ўзбек фоҳишалари қўлга олинди.  Таътил мавсуми боис танфурушлар ...
1 июн 2018
Швед суди 31 май куни террор ҳужуми тайёрлашда гумон қилинган яна бир ўзбекни ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарди. Стокгольмнинг ...
13 май 2016
Ўқитувчиларга маош ўрнига берилаётган «жўжанинг давлат курси» бозор нархидан икки баравар қиммат экани ҳақида урғулайди Озодлик радиоси. Eltuz.com Нукус ...
Блоглар
31 январ 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 январ 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 январ 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...