close
close
Document UZ
22 июл 2025

«АҚЛЛИ ВАЗИР» БУЙРУҒИ ОҚИБАТИ 

close

2024 йил охирида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Ботир Зоҳидовнинг ҳуқуқий асосдан холи буйруғи натижасида давлат бюджетига 2 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилди. Биргина қарор оқибатида ўнлаб фуқаролар ишсиз қолди, меҳнат ҳуқуқлари топталди ва суд қарорлари билан бу ҳолат “тугатиш эмас, камуфляж ўзгартириш” сифатида баҳоланди.

Олий Мажлис Сенати томонидан вазир Зоҳидов номига юборилган парламент сўровида меҳнат қонунчилигини бузиш ҳолатлари, уларнинг давлат ва фуқаролар манфаатига етказган зарари алоҳида таъкидланган. Сўровда ҳуқуқбузарликлар аниқ фактлар билан келтирилган — айниқса, суд қарорларига кўра меҳнат шартномаларининг асоссиз равишда бекор қилингани ва бунинг оқибатида юзага келган моддий ва ҳуқуқий талафотлар тилга олинган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вазирлик буйруғига кўра тугатилган деб эълон қилинган, аммо амалда у бошқа бўйсунувда фаолиятини давом эттирмоқда. Жамоатчилик, ижтимоий тармоқлар ва ҳатто вазирлик мутасаддилари бу вазиятни “ишчи хуқуқларини бузиш” деб баҳолашди. Суд эса буни очиқ-ойдин ҳақсизлик деб топди — шу пайтгача 30 га яқин фуқаро суд орқали ишга тикланди.

Ишга тикланган фуқароларга тўланиши лозим бўлган маблағлар ҳанузча тўланмаган. Шу сабабли Мажбурий ижро бюроси томонидан Миграция агентлигининг барча ҳисоб рақамларига банд солинган. Яъни, нотўғри қабул қилинган бир қарор натижасида агентлик молиявий бўғинда қолди.

Парламент сўровида кўрсатилишича, прокуратура органлари 2024 йилнинг ўзида 1,1 миллиард сўмлик зарарни айбдор мансабдорлардан регресс тартибида ундириш тўғрисида қарорлар чиқарган. Агар бу амалиёт давом эттирилса, Зоҳидовнинг “тугатиш” операцияси ортидан келиб чиққан зарарлар ҳам мансабдорлар зиммасига юкланиши мумкин.

Камбағалликни қисқартириш вазифаси юклатилган вазир томонидан айнан иш ўринларини йўқ қилишга хизмат қилувчи қарор қабул қилиниши бугунги бошқарув тизимидаги муаммоларни очиқ-ойдин намоён этмоқда. Давлат манфаатига зарар етказиш, фуқаролар ҳуқуқини поймол этиш ва суд қарорларига қарши ҳаракат қилиш — бу ҳолатлар жавобгарликсиз қолмаслиги керак.

Тағин ўқинг
21 феврал 2021
Жиззах вилоятининг Бахмал туманидаги Дўсмат қишлоғида яшовчи Улуғбек Муродов Сенат раисаси Танзила Норбоева берган ваъдасини бажармагани хусусида ижтимоий тармоқда ...
21 сентябр 2016
Ўзбекистон Ички ишлар органлари ҳақида қонун қабул қилиниши ортидан, Ички ишлар вазирлиги тизимида кадрлар алманиши кузатилмоқда. Бироқ, экспертлар фикрича ...
17 феврал 2021
Бу Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида яшовчи ночор оиланинг уйи. Бу уйда Норбек хотини ва икки боласи билан яшайди. У ...
31 январ 2018
МХХнинг собиқ раиси Рустам Иноятов президентнинг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича давлат маслаҳатчиси этиб тайинланган. Ўзбекистон президентининг МХХ ва прокуратура ходимлари ...
Блоглар
14 июл 2025
Рассом оға доим боласини ўрис боғча ва мактабга берганларни қоралайди. Бу фикрга тўлиқ қўшиламан. Доим ...
18 июн 2025
«Ўзбекча фикрлаш»ни мусорга отвормасак дунëга разил бўлишда давом этамиз.Нима ўзи «Ўзбекча фикрлаш»?Масалан Ўзбекистон қонунида «жинс ...
16 июн 2025
Театр замон юзига кўзгу тутиши керак. Лекин ўзбек театри буни эплай олмаяпти. Драма ëзадиган бирорта ...