close
close
Асосий мавзулар
26 июл 2025

ЖУРНАЛИСТ СОЛИЖОН АБДУРАХМОНОВ ГЕРМАНИЯДА ОЛАМДАН ЎТДИ

close

2008 йилнинг 10 октябрида сиёсий мотивлар билан қамалган ўзбек журналисти Солижон Абдураҳмонов роппа роса тўққиз йил қамоқ жазосини ўтагани ортидан Берлинда яшаб юрган эди.

2014 йилнинг 30 ноябри куни эса Йоханн-Филипп Палма номидаги немис жамғармаси Солижон Абдураҳмоновни юксак халқаро мукофотга тақдим этган эди.

Солижон Абдурахмонов 2017 йилнинг 4 октябр куни озод этилди. Журналистнинг машинасига гиёҳванд ташланиб қамоққа олинганидан буён ўтган 9 йил мобайнида Ўзбекистондаги очиқ жамият, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, халқаро ва дипломатик идораларнинг журналист ҳимоясига қилган чиқишлари жавобсиз қолди.

2014 йилнинг 30 ноябри куни эса Йоханн-Филипп Палма номидаги немис жамғармаси Солижон Абдураҳмоновни юксак халқаро мукофотга тақдим этди.

Бу тантанали маросимда ҳам на Абдурахмоновнинг ўзи, нада унинг қариндошлари иштирок эта олишмади.

Германиянинг Шорндорф шаҳрида ўтган 2014 йил учун Сўз ва матбуот эркинлиги мукофоти лауреати бўларкан мукофотни унинг ҳориждаги ҳамкасблари қабул қилиб олишган эди.

Солижон Абдурахмонов бу мукофот тақдимотида иштирок эта олмаган чунки у бу пайтда қамоқда эди. Мукофотни қабул қилиб олиш ва журналистга етказиш шарафи ўша пайтда унинг ҳамкасби Қудрат Бобожонга топширилган эди.

«Албатта журналист дўстим номидан бу мукофотни қабул қилиб олиш бир шараф, аммо унинг ўзи олгани яхши бўлар эди. Лекин бунинг иложи йўқ, чунки у ҳали ҳам турмада қолмоқда.» – деган эди журналист Қудрат Бобожон айни муокофот тақдимотида.

Видеода Германиянинг Штутгард шаҳрида ўтган Солижон Абдурахмоновга мукофот топшириш маросимида сўзланган нутқ акс этган.

Тағин ўқинг
6 сентябр 2016
Юлдуз Усмонова 5 сентябр куни ютуб каналига қўйган янги видеомурожаатида Каримовнинг жанозаси ҳақида гап бошлаб, унга дунёнинг бутун подшолар ...
20 март 2024
Салом қадрли мухлислар, Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та мактубни ўқиб эшиттирамиз. Хатлар ёғилишда давом этмоқда. Уларнинг ҳар бири чуқур ...
26 март 2016
Суд мажлисидан чиқаётган АҚШ элчихонаси вакилларини ташқарида Жиззах вилоят телевиденияси мухбирлари Дилмурод Абдурахимов ва тасвирчи Умид Носировлар кутиб олишди. ...
1 апрел 2025
Таниқли ҳайкалтарош, ëғочга хаëт эта олган уста, рассом, наққош ва тасвирий санъатнинг толмас тарғиботчиси Бахтиëр Рўзметов 85 ëшида ўзи ...
Блоглар
14 июл 2025
Рассом оға доим боласини ўрис боғча ва мактабга берганларни қоралайди. Бу фикрга тўлиқ қўшиламан. Доим ...
18 июн 2025
«Ўзбекча фикрлаш»ни мусорга отвормасак дунëга разил бўлишда давом этамиз.Нима ўзи «Ўзбекча фикрлаш»?Масалан Ўзбекистон қонунида «жинс ...
16 июн 2025
Театр замон юзига кўзгу тутиши керак. Лекин ўзбек театри буни эплай олмаяпти. Драма ëзадиган бирорта ...