МЎЙНОҚДАГИ ГАЗ КОНИДА АВАРИЯ ЮЗ БЕРДИ
2025 йил 27 июль куни “Ўзбекнефтегаз бурғулаш ишлари” МЧЖга қарашли Муйноқдаги пармалаш майдонида очиқ нефт-газ фаввораси юз берди. Бу ҳолат техноген авария, деб баҳоланмоқда.
Фаввора назоратдан чиққани ва бу ҳолат катта хавф туғдириши мумкинлиги маълум қилинмоқда. Авария юз берган бурғулаш қурилмаси 2,5 миллион долларга баҳоланган бўлиб, у Хитой кредити ҳисобидан олинган.
МЧЖ раҳбари — Улфат Муродиллаевич Амонов. У аввалроқ «Қосон нефт ва газ қидирув экспедицияси»га раҳбарлик қилган ва ўша даврда ҳам “Чўлқувар” майдонида шунга ўхшаш фаввора юз берган, давлат маблағлари самарасиз сарфлангани танқидга сабаб бўлган эди.
Ҳозирча воқеа юзасидан расмий изоҳ берилмаган.
Элтуз Ўзбекистондаги ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий воқеаларни ёритади. Каналимизга обуна бўлинг, лайк ва изохлар қолдиринг.