БУХОРОДА СОЛИҚ ИНСПЕКТОРИ ПОРА БИЛАН ҚЎЛГА ТУШДИ
26 июль куни Бухорода солиқ инспектори 400 АҚШ доллари пора олган вақтида қўлга олинди.
У тезкор тадбир давомида ДХХ ва ИЖҚК Департаменти вилоят бошқармалари томонидан ушланган.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.
Пора олиш ҳолати суд қарорига боғлиқ жараёнда рўй берган.
Бухоро шаҳар давлат солиқ инспекцияси шўъба бош инспектори, гўёки, МЧЖ раҳбарининг мол-мулкига қўйилган тақиқни бекор қилиш учун 400 доллар талаб қилган.
Бундан аввал, Бухоро шаҳридаги МЧЖ раҳбари айланмадан олинадиган солиқ ва даромад солиқ ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этмагани учун маъмурий жазога тортилган.
Шу асосда ижро иши қўзғатилган ва кейинчалик суд томонидан жазо бекор қилинган.
Кичик балиқ қамағда… Катталари океанда бемалол сузиб юрибди…