close
close
Document UZ
8 январ 2026

Бизнес-омбудсманнинг ННТларга огоҳлантириш бериш ваколати борми?

close

Бизга Бизнес-Омбудсман томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларига ҳам тақдимнома ва огоҳлантириш бераётганлиги ҳақида хабарлар келиб тушмоқда, маслаҳат беришни сўрашмоқда.

Бизнинг билганимиз бунга Адлия вазирлиги ваколатли органлигидир. Давлат органлари билан ННТлар ўртасида мувозанатни сақлаш учун ҳам шундай қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 72-моддасига мувофиқ давлат нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлайди, уларга жамият ҳаётида иштирок этиш учун тенг ҳуқуқий имкониятлар яратади.

Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига аралашишига, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди.

“Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги қонунининг 7 моддасига мувофиқ ННТлар ўз аъзолари ва қатнашчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.

«Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунининг 5-моддасига мувофиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари қонунчилик билан тақиқланмаган ҳар қандай фаолият турини ўз уставларида белгиланган мақсадлари доирасида амалга ошириши мумкин.

ННТлар ўз фаолиятида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан мустақилдир, қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқа ҳолларда уларга ҳисобот бермайди ҳамда уларнинг назорати остида бўлмайди.

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш тақиқланади.

10-моддасига мувофиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари давлат органларининг ғайриқонуний қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Маъмурий Жавобгарлик Кодексининг 1978-моддасига мувофиқ давлат органларининг мансабдор шахслари томонидан ННТларнинг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик учун жавобгарлик белгиланган.

ЎРҚ-440-сонли қонуннинг 8-моддасига мувофиқ Бизнес-Омбудсманга тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишига доир қонунчиликнинг бузилишига йўл қўйилмаслиги тўғрисида давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларига ёзма равишда огоҳлантиришлар эълон қилиш; қонунчиликнинг аниқланган бузилишларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарларига белгиланган муддатларда бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш; маъмурий жавобгарликни келтириб чиқарадиган қонунчилик бузилиши ҳолатлари юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш ҳуқуқлари берилган.

Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатда Бизнес-Омбудсманнинг ННТларга тақдимномалар ва огоҳлантиришлар бериши ваколати мавжудлиги кўрсатилмаган.

ННТлар текширув органи эмас, ҳуқуқий таъсир чорасини кўрмайди, ўрганилган тизимли муаммоларни давлат органларига етказади. Шу нуқтаи назардан қараганда Бизнес-Омбудсманнинг ННТлар фаолиятини чеклаб қўядиган тақдимномалари ва огоҳлантиришлари билан келишиб бўлмаслигини таъкидлаб ўтиш лозим. 

Уставида белгиланган ижтимоий фойдали фаолиятини амалга оширишига тўсқинлик қилиш ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши мумкин. Жума кунидаги ўқувларда етказиб қўйинглар, ҳали ҳам погоним бор деб юрган бўлмасин айрим инспекторлар.

Бундай ҳолатда ННТ қандай йўл тутиши керак? Прокуратура (ёки бошқа ҲМҚО) органларига шикоят юбориш, бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёки мансабдор шахсга шикоят қилиш мумкин. Ваколат доирасидан чиқиб, берилган тақдимномалар ва огоҳлантиришларни бекор қилишни сўраб маъмурий судларга даъво аризаси киритиш мумкин, бунда бождан озод бўлади. Халқаро ташкилотларга мурожаат қилиш мумкин.

Бошқа бошқа қутбда бўлса ҳам фойдали балансни топиб ишлаш мумкин.

Ҳуқуқшунос Анвар Бозоров

Тағин ўқинг
6 март 2017
Алексей Навальнийнинг маълумотларига кўра, Дмитрий Медведевга алоқадор жамғармалар ҳисобига “камида 70 миллиард рус рубли ҳажмидаги маблағ ва мулк ўтказилган». ...
24 декабр 2019
Чунки ҳали Ўзбекистонда сайловни тўлиқ демократик тамойиллар асосида ўтказиш учун етарлича шароит мавжуд эмас. Худди шундай фикр билдирган мустақил ...
8 май 2015
Сиз айта оласизми “Ўзбек-немис инсон ҳуқуқлари форуми” (Uzbek-German Forum – UGF)га рахбарлигингиз ҳақида? – 2008 йили мен Ўзбекистонда тўрт ...
22 ноябр 2016
Ўзбекистон расмий матбуоти Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг мамлакатга ташрифини ёритишда фақат ЎзА томонидан берилган расмий хабарларга таянди. Аввало, ...
Блоглар
8 январ 2026
Эронда Исломий ҳукуматга қарши йирик намойишлар бўлиши ғайриоддий нарса эмас. Мана тўққиз кундирки давом этаётган ...
7 январ 2026
Мана янги йилдан бери ўткан 7 кун давомида кўчадаги хотинларди эмчагини мижиган ашинча рижол беш ...
6 январ 2026
Мен Николас Мадуро ҳақида нимадир ёзишни жуда хоҳлаган эдим, лекин аввало шундан бошлайманки, Ўзбекистон уни ...