жума,
30 январ 2026
30 январ 2026
Маҳалла еттилиги тундан тонггача мажлисда
Тўғри гап туғишганингга ёқмайди. Маҳалла еттилиги деб номланган югурдаклар бир суткада нечи соат ишлаши керак ўзи? Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида маҳалла еттилиги соат 21:00 да ҳам мажлис билан банд. Кечаси мажлисда қатнашиб эрталаб яна8 дан ишхонага борган ходимнинг самарадорлиги нолга тенг.
Буни англаш учун фавқулодда ўткир тафаккур шарт эмас аслида. Мажлислар хўжакўрсинга, аллақандай бюрократик топшириқларни бажартириш учун назорат механизмига айланиб қолган. Бошлиқлар эса юқоридагилар кўзида ўзини ишчан кўрсатиш билан овора.
