Сеntrum holidays фирмаси Макка зиёратчиларини оч-наҳор қолдирди
Сеntrum holidays фирмаси Умрачи мижозларга 14 кунлик комфорт тур пакет сотган. Сайёҳатчилар Мадина шаҳри зиёратгоҳларига яқин меҳмонхонада эмас, бошқа бир узоқроқ мусофирхонага жойлаштирилган. Бу фирманинг бирирчи ёлғони эди.
Мадинага тўғридан-тўғри рейс режалаштирилган эди. Бироқ бу ҳам ёлғон бўлиб чиқиб, зиёратчилар Жиддага қўниб транзит қилган.
Мусофирхонада уларга емак берилмади. Нон, туршак, чой билан қорин алдашди.
Араб тилида футбол шарҳини эшитса ҳам юзига фотиҳа тортиб омин дейдиган кўрсавод ва кўрмурид тоифа бор.
«Ашағларга боришганинга шукр қилиш. Оборганларди хатосини яшир. Олло сениям гуноҳингди яширади, бўмаса авлодингдан қори чиқмайди» – дейди улар.
Дин тужжорлари ҳам айни шу баҳонани қалқон қилади. Шунинг учун доим уларнинг ошиғи олчи.
