Қодировнинг тўғри гапи
Тармоқнинг ўзбек сегменти сиëсатчи Алишер Қодировни севмайди. Камситади ва қилдан қийиқ ахтариб уни ердан олиб ерга уради. Давлат мулозими ва ярим ставка популист Кушербаевга телебаларча ошиқ тармоқ негадир Қодировнинг нимага қодир эканлигини англашда ожизлик қилади. Кушербаевнинг айкюси (калла ишлаш даражаси) циркда барабан чаладиган айиқ билан тенг. Эрдўғондан олдинги Туркияда¸ министрларни матбуот ишдан оладиган қудратли бўлган Туркияда ўқиган ва Горбачев қайта қуриши сўнг дўнамининг шаббодаларидан баҳраманд бўлган Алишер Қодиров сиз ва бошқалар ўйлагандан кўра анча закий ва донишманд. Матбуот байрами муносабати билан Алишер Қодиров ëзган мана бу жумла бунга далолат:
«Сиёсатда муроса ва мувозанат – зарурат, ОАВнинг муросасозлиги эса тўғрини дорга тортилишида арқонни ушлаб туришдек гап. Нафси аксини талаб қилиб турса ҳам, вақти ва жойини топиб тўғрисини айта оладиганлар ноёб инсонлардир. Бундай инсонлар жамиятнинг виждони сифатида асраб-авайланиши зарур.»