сешанба,
16 сентябр 2025
12 сентябр 2025
Касал жамият ва тажанг мактаб директори
Ҳали сентябр тугамади. Ўқитувчи асабий, директор тажанг. Мўлтираб турган ўқувчиларга ачинасан киши. Жамият касал, руҳий безовта.
Катта эҳтимол билан арзимас бир сабаб деб асабийлашган манови маллим Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги 62 мактаб директори. У жамоани ёш болалар кўз ўнгида «гандонлар, блят» деб ҳақорат қиляпти.
«Катта ўзгаришлар ва ағдар-тўнтар даврида яшаш азобини Худо бизга раво кўрмасин» деган эди Конфуций.
Нега бу директорнинг асаблари қақшаган?
Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги ўқитувчиларнинг руҳий саломатлиги ҳақида ўйлаб, бундай зўравонлик ҳолатдарини назоратга оладими ўзи? Ё битта миннатли устамани тўлаб ўқитувчи кадрлардан минг битта топшириқ ва ҳужжатни талаб қилиб, барини шу ҳисобга юклайверадими?