close
close
Cатира
25 сентябр 2025

Нега Элтузнинг ютуб каналидаги айрим видеолар рус тилида?

close

Нима учун кунора рус тилида видео қилаяпсизлар, улар ўзбекчани тушунмаса, шу юртда туғилиб, 30 йил 50 йил яшаб ўзбек тилини ўрганмаган бўлса нега уларга бундай комфорт яратаяпсизлар деган ҳақли саволлар туғилаяпти, қисқа жавоб беришга ҳаракат қиламан. Биринчидан рус тилида гапирувчилар Элтуз аудиториясининг бир қисми. Улар миллатидан қатъий назар видеода келтирилган муаммоларга ва уларнинг ечимига тааллуқли шахслар бўлиши мумкин ва бу уларнинг саводсизлигидан кўра муҳимроқ. Иккинчидан маълум фоиз кўрарманлар ер куррасининг умуман бошқа нуқталарида яшайди ва бошқа тилларда гаплашишади. Ютуб тизимидаги рус тили автоматик таржимага кўпроқ такомиллаштирилган, ўзбек тилида қилинаётган материалларда бу нарса анча оқсаб қолган. Бу эса на ўзбек жамиятининг, на ҳукуматининг давлат тилини ривожлантиришга ҳеч ҳаракат қилмаётганини англатади. Учинчи бир муҳим сабабни мен яқинда англадим, рус тилининг ўзбек сегментида гипнотик таъсири. Бу Ўзбекистонда ва Россияда боқилаётган беҳисоб тролларнинг ҳам тили экани. Бу дегани қулнинг ҳўжайини гаплашадиган тил экани. Ҳеч аҳамият қилдингизми, ўзбек тилида материал қўйилса камроқ негатив ва ҳақоратли изоҳ қолдиришади. Демак биз ютубда рус тилида материал чиқарганимизда ҳақоратлар ёмғири озгина тинганини кузатамиз, келгуси видеога қадар озроқ дам оламиз!

Элтуз муҳаррири ва ютюбери 

Қудрат Бобожон       

Тағин ўқинг
12 феврал 2018
Ўтган йиллар давомида ўзбек мухолифати етакчилигига даъвогарлик қилганлар кўп бўлди. Улар ҳозир ҳам шу даъвосидан воз кечмаган. Бу даъво ...
5 феврал 2021
(Арафадаги ўйлар) Бу саволни сизга эмас, ўзимга бердим узун йиллар давомида.Бу саволга бугун жавобим бор, алҳамдулиллоҳ, аммо кеча йўқ ...
4 июл 2019
Шифокорлар далаларда ишлашга мажбур этиларкан, шифохоналарда беморлар ҳаёти учун таҳликали вазият юзага келади. 2018 йилнинг 28 июнь куни Брюссель ...
27 август 2021
Бир кунда мустақил бўлган мамлакат бир секундда олдинги ҳолатига қайтиши мумкин. Буни пуштун миллатчиларидан иборат террорчи тўда – «Толибон» ...
Блоглар
14 сентябр 2025
1990 йилнинг 20 июн кунини яхши эслайман. Ўша куни Ўзбекистон мустақиллиги ҳақида баëнот қабул қилинган ...
10 сентябр 2025
Сўнгги вақтларда деярли ҳар куни ҳоким ёки ҳоким ўринбосарлари пора олгани сабаб қўлга олингани ҳақида ...
3 сентябр 2025
Рахматлик  отамдан  «неча ëшдасиз» деб сўрасам » ҳаққийсизми ëки документда ëзилганими» деб жавоб берарди. Отам ...